12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:22
Саломатлик 👁 407

АРНАБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА ҲУДУД ОСОЙИШТАЛИГИНИ АСРАШДА ҲАМКОРЛИКДА ИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

АРНАБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА ҲУДУД ОСОЙИШТАЛИГИНИ АСРАШДА ҲАМКОРЛИКДА ИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Маҳаллада тинч-осойишта муҳит яратиш, аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, ёшларнинг ўқишга, спортга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни Ватанга садоқат, миллатга муҳаббат руҳида тарбиялаш, шунингдек, барча жабҳаларда етук кадрлар бўлиб етишишга даъват этиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шунга кўра юртимизда бу борадаги ислоҳотлар ва белгилаб берилган вазифалар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Тумандаги www.amunews.uz веб сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида Арнабўйи маҳалласида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят содир этишга мойил, муқаддам судланган ва жиноят содир қилган шахслар билан ишлашиш борасида йўлга қўйилган ишлар ўрганилди. Ўрганишлар давомида маҳаллада барча ишлар фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Султонов, ҳоким ёрдамчиси Сирож Ўрозматов, хотин-қизлар фаоли Шаҳризода Озодова, ёшлар етакчиси Шаҳзод Нураддинов ҳамда профилактика инспектори Даврон Каримовлар томонидан ҳамкорликда олиб борилаётгани, ҳудудда тинчлик-осойишталик ҳукмронлиги, ҳудуд аҳолиси бехавотир ҳаёт кечираётгани маълум бўлди.

Арнабўйи маҳалласида 4350 нафар аҳоли яшайди. Маҳалла ҳудудидаги Ўртақалъа, Қаршилихўжа, Полвонқул аҳоли пунктларида 803 та хонадонда яшайдиган ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, рус, татар миллатларига мансуб аҳоли тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. Аҳолининг аксарияти деҳқончилик билан шуғулланса, кўпчилиги давлат ташкилотларида, айримлари тадбиркорлик билан шуғулланади. Ҳудуддаги 27-, 57-, 33-сонли мактабларда таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган бўлиб, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг кредит ва субсидиялар олишига, тадбиркорликни йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилаётгани, ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг бўш пайтлари мазмунли ўтиши доим эътиборда бўлаётгани, тўй-маросимларни тартибли ўтказишда маҳалла ёши улуғлари билан бамаслаҳат ҳолда иш олиб борилаётгани ижобий самара кўрсатмоқда. Ҳудуддаги ёш йигит-қизларга ўз ҳаётларида тўғри йўлни топишларида, касб-ҳунар эгаллашларида, келин-куёвларга мустаҳкам оила қўрғонини яратишда нуроний отахон ва онахонларнинг панд-насиҳатлари, ўгит ва маслаҳатлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ундан ташқари, профилактика инспектори Даврон Каримовнинг маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда кўрсатаётган жонбозлиги, самарали чора-тадбирларни амалга ошираётгани натижасида маҳалла “Яшил” тоифадаги ҳудудлар қаторига киритилди.

Ўтган давр мобайнида маҳалла ҳудудида безорилик, босқинчилик, фирибгарлик, ўғирлик, талончилик каби жиноятлар содир этилишининг олди олинди. Тан жароҳатини етказиш ва автоавария ҳолатлари эса камайтиришга эришилди. Жорий йилнинг 9 ойи давомидаги ишлар “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида “маҳаллабай, хонадонбай” тарзда ташкил этилиб, оилалар ўрганилди. Ўрганишлар давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этиш мумкин бўлган ҳамда жабрланувчига айланиб қолиш эҳтимоли юқори бўлган фуқаролар аниқланди ва маҳалла бешлиги томонидан улар билан ишлашиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Ундан ташқари, фуқаролардан келиб тушаётган оғзаки, ёзма ва электрон шаклдаги 80 дан зиёд мурожаатлар ўрганилиб, барчаси ижобий ҳал қилинди. Аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида тегишли идора-ташкилотларга 25 та тақдимномалар киритилган бўлса, ушбу муаммоларнинг 85 фоиздан ортиғига ижобий ечим топишга эришилди. Шунингдек, муқаддам жиноят содир қилиб, ҳозирда суд қарори билан пробация ҳисобида турган ҳолда “озодликдан чеклаш” жазосини ўтаётган ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилиб, профилактик ҳисобда турган шахсларнинг ҳам яшаш шароити ва оилавий аҳволи яқиндан ўрганилиб, доимий назоратга олинди.

Шу қаторда доимий равишда маҳалла ҳудудида жойлашган 27-, 33- ҳамда 57-сонли мактабларда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “профилактика куни” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Маҳалла ҳудудида жойлашган савдо объектлари, кўнгилочар масканлар, ошхона, кафеларда жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлиги, мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида ҳар куни тунги патруллик ташкил этилиб, хизмат олиб борилмоқда.

Тумандаги www.amunews.uz веб сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ ўтказилган ўрганишлар давомида Арна бўйи маҳалласи масъуллари ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувликда ҳамкорликда фаолият олиб боришаётгани, самарали натижаларга эришилаётгани маълум бўлди. Лойиҳа ижрочилари бошқа овул ва маҳаллалардаги ибратли ишларни намуна қилиб кўрсатиш, оммалаштириш мақсадида ҳамкор ташкилотлар иштирокида бошқа ҳудудларда ҳам шу каби тадбирларни ташкил этишга келишиб олишди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026