28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:41
Қишлоқ хўжалиги 👁 241

Биогумус тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди

Биогумус тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди

2023 йил 18 ноябрь куни Амударё туманининг Тўлқин овули ҳудудида фаолият юритувчи “Полвонбой овули” масъулияти чекланган жамиятида биогумус тайёрлаш ҳамда унинг деҳқончиликдаги аҳамияти бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анвар Йўлдошев, Ободонлаштириш бўлими бошлиғи Анвар Камолов, Ветеринария ва чорвачилик бўлими бошлиғи Алишер Маткаримов, Қипчоқ давлат Ўрмон хўжалиги раиси Эркин Тўраев, қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер хўжаликлар раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда ернинг унумдор бўлиши муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Айрим ҳудудларда ерларнинг ҳосил бериш кўрсатгичи камайиши кузатилмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири кимёвий ўғитлар ва пестицидлардан мунтазам фойдаланиш натижасида фойдали бактерияларнинг қирилиб кетганлиги, оқибатда эса ерларнинг заҳарланиб қолганлигидир.

Бундай ҳолатларда ерларни қайта даволашнинг энг самарали усулларидан бири – Калифорния қизил чувалчангларини кўпайтириб, биогумус ҳосил қилиб, ерларга юборишдир. Бу чувалчанглар тўқ қизил рангли бўлиб, узунлиги 8-10 сантиметр, оғирлиги бир граммга тенг келади. Хона шароитида чувалчанг оддий усул билан, яъни молларнинг чириган гўнги, қушхонадан чиққан чиқиндилар, дарахт япроқлари, ошхона чиқиндилари билан овқатлантирилади. Чувалчанглар чиқарадиган чиқинди — биогумус дейилади. Биогумус таркибида 38 хил, яъни азот, калий, натрий, борий, мис, кобальт, руҳ, темир, титан, рубидий, вермут ва бошқа моддалар борлиги аниқланган.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, биогумус тупроқни мукаммал даражада соғломлаштиришини, бошқа ҳар қандай органик моддалар билан яхши бирлашишини ва ҳосилнинг сифатини яхшилашга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Жорий йилда туман бўйича жами 1 минг 110 тонна биогумус тайёрлаш режалаштирилган. Шундан, туман ҳокимлиги 200 тонна, Қипчоқ давлат Ўрмон хўжалиги 200 тонна, Ободонлаштириш бошқармаси 200 тонна ҳамда фермер хўжаликлари 510 тонна биогумус тайёрлаши режа қилинган.

Биогумус бошқа ўғитлардан 4-8 баробар кучли бўлиб, тупроқ унумдорлигини 15-25 фоизга оширади ҳамда тупроқни органик қоришмалар билан бойитади. Шунингдек, тупроқнинг микрофлораларига ижобий таъсир кўрсатади, микроорганик озуқалар миқдорини кескин оширади, намликни яхши сақлайди, ўсимликларнинг ўсиш қобилиятини 11-24 фоизга оширади, энг муҳими ҳосил 2 ҳафта олдин тайёр бўлади.

Семинарда сўзга чиққан масъуллар охирги йилларда бу органик чиқинди қишлоқ хўжалиги соҳасида ва озиқ-овқат саноатида кенг кўламда қўлланилаётгани, қорамтир, қуруқ ва суюқ ҳолатда бўлишини, унинг таркибидаги микроорганизмлар тупроқнинг аэробик, анаэробик, микроэлементлар билан бойитилишига шароит яратиб беришини ҳамда тупроқнинг механик зичлигини ҳам меъёрига келтиришини таъкидлаб ўтдилар.

Тупроққа биогумус солишнинг ҳам меъёрларига эътибор қаратиш лозим. Унумдорлиги паст бўлган тупроқни лаборатория таҳлилларидан ўтказиб, мутахассисларнинг тавсияси асосида белгиланган миқдорда биогумус солинади. Биогумус солинган тупроқда етиштирилаётган экин касалликларга чидамли бўлиши ва эрта пишиб етилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Бунинг бир неча усуллари мавжуд. Ерга уруғ қадаётганда у билан бирга биогумус солиш ҳам яхши самара беради. Тупроққа қайси пайтда, қанча миқдорда биогумус солиш эса агротехнолог мутахассисларнинг тавсияси асосида амалга оширилиши лозимлиги семинарда соҳа мутахассислари томонидан таъкидланди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026