28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:53
Сиёсат 👁 228

30-СОНЛИ МАКТАБДА “ҲИЛПИРАЙВЕР, БАЙРОҒИМ!” НОМЛИ АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

30-СОНЛИ МАКТАБДА “ҲИЛПИРАЙВЕР, БАЙРОҒИМ!” НОМЛИ АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Байроқ ҳар бир давлатнинг муқаддас рамзларидан бири, халқнинг ғурур ва ифтихоридир. Шу боис, 18 ноябрь – давлатимиз байроғи қабул қилинган кун юртимизнинг барча гўшаларида кенг нишонланади.

Ушбу сана муносабати билан Амударё туманидаги 30-сонли мактабда ҳам “Ҳилпирайвер, байроғим!” мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирдан олдин мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Умида Раҳимбоева 8-“в” синфнинг маънавият соатида давлат рамзимиз бўлмиш байроғимиз ҳақида давра суҳбати ўтказиб, ўқувчилар билан давлат рамзлари ҳақидаги тушунчаларини ривожлантирувчи фикр алмашувлар ташкил этди. Назарий маълумотлар асосида ушбу тушунчаларни тўлиқтирди. Шунингдек, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб бериб, байроғимизни улуғловчи тақдимотни намойиш этди.

Шундан сўнг, ўқувчилар давлатимизнинг муқаддас рамзлари билан безатилган мактаб саҳнасида ўз иқтидорларини намоён этишди. Хусусан, Ўзбекистон байроғи қабул қилинган сана, ўзбек давлатчилиги тарихи, олис ўтмишда халқпарвар, ватанпарвар аждодларимиз давлат байроғини қандай асраганлари, байроқнинг халқни буюк марралар сари руҳлантиришдаги беқиёс катта аҳамияти ҳақида маърузалар қилишди. Чунончи, улуғ жанҳонгашта бобомиз Амир Темур давлатчилиги давридаги байроқ, ундан олдин Жалолиддин Мангуберди бобомизни боши узра баланд кўтариб ўз она юртини ҳимоя қилишга ундаган давлат байроқларининг тарихий аҳамияти хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбирда ўқувчилар ватанпарварлик руҳидаги, шунингдек, байроғимизни мадҳ этувчи шеърлардан намуналар айтишди, миллий мусиқаларга рақслар ижро этишди.

Бундан ташқари, тадбир давомида “Билимдонлик баҳси” ҳам ўтказилиб, бунда байроқ бўлакчаларидан яхлит расм ҳосил қилиш, берилган байроқ расмлари қайси давлатга тегишли эканлиги ҳақидаги ўқувчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди. Беллашувда ўқувчилар ўзларининг билимларини синаш билан биргаликда жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, ўзаро дўстона муносабат туйғуларини ҳам ривожлантирдилар.

Бу каби тадбирлар орқали ўқувчиларга давлат рамзлари ҳақида кенгроқ тушунча бериш, бу рамзларга нисбатан ҳурмат туйғусини ошириш асосий мақсад қилиб қўйилган.

Чунки давлат байроғига нисбатан ҳурмат – она Ватанга, халқимизга ҳурмат ва эҳтиром намунасидир. Буни спортда, илм-фан, адабиёт ва санъат йўналишлари бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларга эришган ёшларимиз боши узра давлатимиз байроғи кўтарилган лаҳзаларда чуқур ҳис этамиз ва қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлади. Албатта, халқаро майдонда давлатимиз рамзи – байроғимизнинг ҳилпираши жонажон Ўзбекистонимизга нисбатан хайрихоҳлик ва ҳурмат-эътиборнинг ошиб бораётганидан далолатдир.

Тадбир якунида ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон байроғини бошлари узра баланд кўтариб, мустақил Ватанимизга содиқ фарзандлар бўлишга, она Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун хизмат қилишга қодир инсонлар бўлиб вояга етишга сўз бердилар. Тадбир барчага завқ-шавқ, ғурур бағишлади.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026