12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:22
Қишлоқ хўжалиги 👁 317

ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЭКИЛГАН ЭКИНЛАР ХАЛҚИМИЗ ДАСТУРХОНИ ТЎКИН БЎЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЭКИЛГАН ЭКИНЛАР ХАЛҚИМИЗ ДАСТУРХОНИ ТЎКИН БЎЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Деҳқонларимиз учун йилнинг барча фасллари ҳам синовли. Гоҳ сув камлигидан, гоҳ табиат инжиқликларидан, баҳор-у кузнинг бемаврид ёғин-сочинлари-ю изғиринларидан азият чекадиган асл деҳқонлар қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни омилкорлик билан енгиб ўтишнинг сирларини яхши билишади. Бу борада қиличбойлик деҳқонларнинг тажрибаси кўпларга ўрнак.

Кейинги йилларда Амударё туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида тўқсонбости усулида пиёз, саримсоқпиёз, сабзи ва кичик сиғимли иссиқхоналарда турли ошкўклар етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда тумандаги  барча тоифа хўжаликларда жами  1777 гектар майдонга тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилди. Шундан фермер хўжаликларида 110 гектар, деҳқон хўжаликларида 791 гектар ва аҳоли томорқаларида 876 гектар майдонга пиёз ва саримсоқпиёз экинлари сифатли қилиб экилди.

Тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ишларига Тошқалъа маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжаликларида барвақт киришилди. Айниқса, ҳудуддаги “Нуримбетов Хурсандбек”, “Эркинбой Қўзибоевич”, “Хурсандбек Хўжаков” фермер хўжаликлари далаларида август ойининг охири ва сентябрь ойида экилган пиёз ва саримсоқпиёз аллақачон униб чиқиб, яшил майдонлар ҳосил қилган. Хусусан, “Хурсанд Нурумбетов” фермер хўжалигида 30 сотих пиёз, 10 сотих саримсоқпиёз, “Эркинбой Қўзибоевич” фермер хўжалигида 30 сотих пиёз ва 10 сотих саримсоқпиёз, “Хурсандбек Хўжаков” фермер хўжалигида эса 25 сотих пиёз ва 10 сотих майдонга экилган саримсоқпиёз майсалари баравж ривожланмоқда.

Бундан ташқари, тошқалъаликлар  маҳалла ҳудудини  обод ва кўкаламзор гўшага айлантириш мақсадида туман ҳокимлиги ва МФЙ томонидан етказиб берилган кўчатларни белгиланган ҳудудларга ўтқазишиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда.

Шунингдек, маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли томорқаларида ҳам тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Улар эрта баҳорданоқ барра пиёз, сабзи ва саримсоқпиёз маҳсулотларини бозорга олиб чиқишади. Раҳимбой оға Ражабов ана шундай моҳир томорқачилардан. У оила аъзолари билан баҳамжиҳат ўз томорқа ерида бунёд этган иссиқхонасида эртаги сабзавотларни барвақт етиштиришда ўзига хос иш тажрибасига эга томорқа ер эгаларидан.

Айни пайтда Раҳимбой оғанинг томорқа ерида тўқсонбости усулида экилган 2 сотих  пиёз, иссиқхонасида эса 2 сотих ошкўк, 1 сотих редиска ва 2 сотих булғор қалампири кўзни қувонтирадиган даражада  ривожланмоқда. Иссиқхонага экилган редиска ва булғор қалампирининг ҳосили эса пишиб етилмоқда. Ошкўклар аллақачон бозор растасини безаганидан томорқачи хурсанд. Тўқсонбости экини пиёз ва саримсоқпиёз майсаларини бегона ўтлардан тозалаб, кузги озиқлантириш ишлари олиб борилгани боис, баравж ўсмоқда.

– Эрта баҳорда бозорга биринчи олиб чиқадиган маҳсулотимиз барра пиёз бўлади, – дейди моҳир томорқачи. – Витаминга бой, иштаҳа очувчи кўкпиёзнинг иссиқхона шароитида  етиштирилганидан очиқ далада, тўқсонбости усулида экиб, етиштирилгани жуда фойдали.

Ҳақиқатан ҳам очиқ далада етиштирилган тўқсонбости экинлари эрта баҳорда барвақт униб чиқади ва қуёш нурига тўйиниб, тез етилади.

Шу кунларда Амударё туманининг барча фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа хўжаликларида экилган тўқсонбости экинларини кузги суғориш, озиқлантириш ишлари ниҳоясига етказилган ва экинлар ям-яшил майсалар ҳосил қилган. Бу эса халқимиз дастурхонини эрта баҳорданоқ эртаги сабзавотлар билан тўлдириш имконини беради.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026