ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИНГ ВА ҒОЛИБ БЎЛИНГ!
Амударё телевидениеси таҳририяти “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёшларни китобхонликка қизиқтириш орқали уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида ўқувчи-ёшлар ўртасида “Мен ўқиган бадиий асар” видеороликлар танлови ўтказилишини эълон қилади.
Ушбу танлов шартларига кўра, унда иштирок этишни хоҳловчи ёшлар ўзлари ўқиган бадиий асардан олган таассуротлари, асар қаҳрамонларининг ўз ҳаётида тутган ўрни, муҳими, ўзидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида батафсил сўз юритиб, тенгдошларини ҳам ушбу асарни ўқишга давъат этиши ва буни видео тасвирга тушириб, кичик сюжетли видеоролик тайёрлашлари талаб этилади.
Тайёрланган видеороликлар телеканал таҳририятининг телеграмдаги манзилига 2023 йилнинг 5 декабридан 25 декабрига қадар жўнатилиши зарур.
Энг яхши сюжетли видеороликлар ATV телеканалида намойиш этилади.
Ғолиблар телеканал таҳририяти томонидан рағбатлантирилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶