14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:48
Фан ва таълим 👁 324

16-ва 26-сонли мактабларда Конституция куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди

16-ва 26-сонли мактабларда Конституция куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди

Ҳар йили 8 декабрь – мамлакатимизнинг Асосий Қонуни – Конституциямиз қабул қилинган кун улкан тантана қилинади. Боиси, давлатимизнинг эркин ва адолатли фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлат бўлишида Конституциямизнинг аҳамияти чексиз.

Мазкур ҳужжат давлат суверентети ғояларига йўғрилгани ва инсон шаъни, ҳуқуқларини муқаддас деб эътироф этгани билан, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини, тинч-тотувлигини таъминлашга хизмат қилаётгани билан ҳам ҳар биримиз учун азиздир. Шунинг учун ҳам ҳар йили Конституция қабул қилинган кун юритимизда кенг тантана қилинади. Сана муносабати билан мактабгача таълим, умумий ўрта таълим муассасаларида Конституция мазмун-моҳиятини тарғиб этишга бағишланган турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади, “Конституциямизни ўрганамиз” мавзусида дарслар ўтилади, ўқувчиларнинг Асосий Қонунимиз ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш учун турли танловлар ўтказилади.

Амударё туманининг Босув маҳалласида фаолият юритаётган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам Конституциямиз қабул қилинган куннинг 31 йиллиги кенг тантана қилинди.

Мактабнинг 3 “Б” синфида “Конституция – бахтимиз қомуси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда синф ўқитувчиси Роза Гулмонова Конституция ҳақида, ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши, баркамол бўлиб вояга етишида давлатимизнинг амалга ошираётган ғамхўрлиги хусусида батафсил тушунчалар берди.

Ўқувчилар мавзуга оид шеърлар ижро этдилар. 6 “Б” синф ўқитувчиси Кумушой Холимбетова “Конституция – бахтимиз кафолати” мавзусида синф соати ўтди. Синф соатида Конституция ҳақида маъруза тингланди ва бу борадаги ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига ҳам кенг ўрин берилди. Муаллима барча фикрларга муносабат билдириб, дарсга якун ясади.

Шу куни мактабнинг 5-7 синфлари ўқувчилари ўртасида Конституция мазмун-моҳиятини ифода этувчи расмлар танлови бўлиб ўтди. Белгиланган муддат ичида ўқувчилар чизган суратларини ўқитувчилар жамоасидан тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари одилона баҳоладилар. Натижаларга кўра, Жаҳонгир Ражаббоев, Шодибек Аҳмадов, Қамарой Худойбергановалар чизган расмлар энг мазмунли ва мақсад аниқ ифода этилган, деб топилди. Фан ўқитувчиси Наргиза Авазмуротова танлов ғолибларини эълон қилди ва тақдирлади.

Сана муносабати билан мактабнинг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Нилуфар Саъдуллаева 9 “А” синфда “Конституциямиз ҳақидаги билимларимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида ўқувчилар Конституция ҳақидаги фикр мулоҳазаларини билдирдилар ва мазкур ҳужжат юртимизнинг ёши, жинси, мавқеидан қатъий назар, ҳар бир фуқароси учун эмин-эркин яшаши, муносиб шароитларда меҳнат қилиши, ўқиши ва бахтиёр яшашининг кафолати эканлигини таъкидладилар.

Мавзу юзасидан 9 “Б” синф ўқувчилари орасида иншолар танлови ўтказилди. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулсевар Камолова ўтказган ушбу танловда Шаҳнозабону Машарипова, Дилнавоз Аҳмадовалар ғолиб, деб топилди.

Конституциямизнинг 31 йиллиги шарафига ташкиллаштирилган тадбирлар мактаб бадиий ҳаваскор ўқувчиларининг махсус концерт дастурига уланиб кетди.

Манғит шаҳрида жойлашган 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Конституция – бахтимиз қомуси” деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчилари Маърифат Ражабова, Адолат Давековалар 7-, 8-, 9 синфлар ўқувчилари иштирокида  ташкиллаштирдилар.

Мактаб фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирга мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, ота-оналар вакиллари иштирок этдилар. Унда дастлаб Конституциямиз ҳақида маърузалар ўқилди ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида ўқувчиларга кенг тушунчалар берилди.

Айтиш жоизки Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамиятини ўқувчилар онгига чуқур сингдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мазкур тадбирда ҳам ўқувчиларнинг Конституциянинг моддаларига берган таъриф-шарҳларида яққол намоён бўлди.

Ўқувчилар ижро этган Конституция, она Ватан, тинчлик осойишталик ва бахтиёр болалик ҳақидаги шеърлар, қўшиқлар ва рақслар тадбирга яна ҳам ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тадбир ўқувчилар намойиш этган Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни, аҳамиятини тарғиб этувчи саҳна кўриниши билан ниҳоясига етди.

Ўтказилган тадбирлар ўқувчи-ёшларга бахтимиз, тинч-осойишталигимиз, фаровон ҳаётимиз кафолати бўлган Асосий Қонунимизни кенг тарғиб этгани билан аҳамиятли бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019