28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:55
Сиёсат 👁 327

Жўқорғи Кенгесдаги ЎзХДП фракцияси ва мазкур партиянинг Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи қўшма мажлис ўтказди

Жўқорғи Кенгесдаги ЎзХДП фракцияси ва мазкур партиянинг Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи қўшма мажлис ўтказди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлис кун тартибидаги “Соғлиқни сақлаш тизими томонидан кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар сифати тўғрисида”ги масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосарининг ахбороти тингланди.

Ахборотда қайд этилишича, бугунги кунга қадар туманда жами 91 нафар шифокор, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 91 та тиббиёт бригадалари фаолият олиб бормоқда.

2023 йилнинг ўтган 10 ой давомида туман бўйича миллий дастурга асосан 29 минг 639 нафар болаларда эмлаш тадбирлари амалга оширилган. 73 минг 114 болалар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Туманда туғиш ёшидаги 52 минг 821 нафар аёл-қизлар бўлиб, улар 100 фоиз тиббий кўрикдан ўтказилиб, 30 минг 900 нафарида экстрагенитал касалликлар аниқланган. Шулардан 2 минг 436 нафари стационар, 22 минг 428 нафари амбулатория шароитида соғломлаштирилган.

Репродуктив ёшдаги аёллар ва болалар саломатлигини тиклаш учун 119 минг 340та таблетка мультивитамин дори воситалари ва 67 минг 590та таблетка темир препаратлари билан бепул тарқатилган, шундан 11 минг 726 нафари МТТ тарбияланувчилари, 18 минг 805 нафари эса уйда тарбияланаётган болалардир. Ҳомиладор аёлларга эса 77 минг 270 дона, эмизикли аёлларга 51 минг 198 дона антиструмин таблеткаси берилган.

Туманда 6 ва 23 ойлик болалар 7 минг 518 нафарни ташкил қилади, 1- ва 2-босқичда уларнинг 2 минг 305 нафари микронутриент кукуни билан қамраб олинган. 2-10 ёшдаги 39 минг 290 боладан 9 минг 244 нафар бола гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар қабул қилган ва бу жараён Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 сентябрдаги кўрсатма хатига асосан айни пайтда вақтинчалик тўхтатилган.

Скрининг текширувдан ўтказилиши режалаштирилган 2-10 ёшли болаларнинг 16 минг 264 нафари гельминтозга текширилган, 2023 йил 10 минг 480 болага альбендазол дори воситаси ичирилган. Гельминтозга скринингдан ўтказилган 2-10 ёшли болаларнинг 16 нафарида лямблия, острица, аскарида ва бошқа паразитлар аниқланган.

3-15 ёшдаги 50650 нафар бола йод препарати билан қамраб олинган ва болалар саломатлиги мавзуларида 167 та маъруза, 241 та давра суҳбати ва учрашувлар ўтказилган, Ижтимоий тармоқларда 231 марта қисқа матнли ролик ва мақолалар ёритилган.

40 ва ундан катта ёшдаги аҳолини қандли диабет, юрак-қон томир касаллигининг хавф омилларини аниқлаш бўйича скрининг текшируви билан қамраб олиш дастури асосида 9 ой давомида 40 ва ундан юқори ёшдаги аҳолининг 45102 нафари юқумли бўлмаган касалликларга скринингдан ўтказилиши белгиланган бўлиб, шу кунгача 44412 нафари юқумли бўлмаган касалликларга скринингдан ўтказилган, 623 нафарида юрак-қон томир тизими касаллиги, 890 нафарининг қон таҳлилида глюкоза миқдори баландлиги аниқланган.

2023 йилда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари режа асосида олиб борилган, режадаги 168 минг 424 нафар аҳолидан 166 минг 521 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан 55 минг 781 нафарида касаллик аниқланган. Уларнинг 51 минг 55 нафари амбулатор, 4 минг 481 нафари стационар, 245 нафари санатория-курортлар шароитида муолажа олишган.

“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ва чекка Назархон овули ҳудудидаги Бердақ оилавий шифокорлик пунктида ишлаётган шифокорларга дастур доирасида ойлик иш ҳақига ҳар ойда қўшимча ҳақ тўланиб келинмоқда.

91 нафар умумий амалиёт шифокори ва 328 нафар ўрта тиббиёт ходими, шундан 212 нафар патронаж ҳамширалар томонидан болаларда учраши мумкин бўлган 13 тур юқумли касалликларининг олдини олиш бўйича эҳтиётдан эмлаш муолажалари календарь режа асосида ҳафтанинг белгиланган кунлари туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази билан биргаликда олиб борилмоқда.

Қўшма мажлисда Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъуллар томонидан зарур тавсиялар берилди.

Мажлис якунида вазифалар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026