28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:53
Сиёсат 👁 296

ТОШЁП ОВУЛИДА СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ТОШЁП ОВУЛИДА СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни ташвишлантираётган муаммоли масалаларга ечим топиш мақсадида Амударё туманининг 4-сектори ҳудудидаги Тошёп овулида сектор раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди.

21 декабрь куни бўлиб ўтган ушбу сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умирбек Алиев, 4-сектор раҳбари, туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимов ҳамда мутасадди ташкилотлар ва муассасалар масъуллари қатнашишди. Шунингдек, фуқаролар йиғини масъуллари, кўчабошчилар ва овул фаоллари ҳам иштирок этишди.

Таъкидлаш лозимки, 4-сектор масъуллари томонидан сайёр учрашувларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига индивидуал ёндашув йўлга қўйилган бўлиб, уларни тезкорлик билан, сифатли ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ҳудудда яшовчи фуқаролар тақдирига бефарқ қарамасдан, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш долзарб вазифалардан саналмоқда.

Қабулда дастлаб сектор ҳудудида биринчи навбатда маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз, нотинч, ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар, аъзолари ишсиз, уюшмаган ёшлар мавжуд бўлган, шунингдек, чин етимларга, уй-жой билан таъминлашга муҳтож бўлган оилаларнинг турмуш шароитларини кенг ва атрофлича ўрганишга астойдил ҳаракат қилинаётгани таъкидлаб ўтилди. Ушбу оилаларнинг рўйхатлари сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашлари томонидан шакллантирилиб ва мунтазам равишда янгиланиб борилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг Яраштириш комиссияларига ажралиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза берган оилалардаги муҳит, шарт-шароитлар, сабаблар алоҳида, кенг ва атрофлича ўрганилаётгани ҳамда уларнинг ажралиб кетмасликлари учун амалдаги қонунлар доирасида зарур йўл-йўриқлар кўрсатилаётгани тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Қабул давомида ҳудуд фуқароларидан 14 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси олий ўқув юртларида таҳсил олаётган фарзандларининг контракт пулларини тўлаб бериш масаласида, 1 таси электр тармоғига уйини улаб бериш масаласида, 1 таси эса тиббий ёрдам кўрсатиш масаласида бўлди.

Ундан ташқари, Тошёп овули ҳудудидаги “Биллур” кўчасини кенгайтириш, кўмир билан таъминлаш, овулдаги қабристонни ободонлаштириш, “Етти авлон” кўчасига тош-шағал тўшаш, ушбу кўчадаги осилиб ётган электр симларини тортиш, аҳолига тозаланган ичимлик сувини етказиб бериш каби масалалар юзаидан ҳам мурожаатлар қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилди, 1 тасига асосли тушунчалар берилди. Қолган 10 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабулда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умирбек Алиев аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш борасида фуқароларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бунинг учун кредитлар олишларига кўмаклашиш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтди. Шунингдек, 4-сектор раҳбари туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимов сўзга чиқиб, бугунги кунда тадбиркорлик учун яратилган имкониятлар тўғрисида сўз юритди.

Овул фуқаролари ҳам масъул раҳбарларга ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, етарлича маълумотларга эга бўлишди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026