28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:57
Сиёсат 👁 361

ТУМАНИМИЗДА “ПРEЗИДEНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАНИМИЗДА “ПРEЗИДEНТ АРЧАСИ” БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

29 декабрь куни Амударё тумани Маданият бўлимининг томошалар залида болажонларнинг энг севимли байрамларидан бири “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

Байрам тадбирини туман ҳокими Собир Хўжаметов очиб берди ҳамда жорий йилда туманимизда барча соҳаларда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб, келгуси йил режалари хусусида, таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш борасида амалга ошириладиган вазифалар хусусида тўхталди. Шунингдек, туман ҳокими болажонларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан қизғин қутлади ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ота-она қаровисиз қолган 18 нафар болажонларга Президентимизнинг совғаларини топширди.

Мамлакатимизда болалар келажагимиз ворислари, миллатимиз давомчилари сифатида эъзозланади. Поёнига етаётган 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида эртамиз эгаларини ҳар томонлама камолга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёш авлодни турли ёт ғоялар, мафкуравий таҳдидлардан ишончли ҳимоялаш, уларнинг билим ва маънавиятини янада бойитишга қаратилган кенг қамровли маърифий лойиҳалар, амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кам таъминланган, ота-она қаровисиз қолган болаларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги йил арафасида кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига кийим-кечаклар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши болажонларнинг қувончига қувонч қўшди.

Жонажон Ватанимизда ҳар бир инсон азиз, унинг қадр-қиммати юксак. Шунга монанд халқимизнинг меҳри дарё, саховати уммон. Айниқса, фарзандларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш азалий қадриятимиз. “Президент арчаси” байрам тантаналарида ҳам халқимизнинг ана шундай инсонпарварлик, меҳр-оқибатлилик каби эзгу фазилатлари яна бир бор намоён бўлади. Бу тадбир болаларга қувонч, бир умрга унутилмас хотиралар туҳфа этади.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган махсус мусиқий театрлаштирилган дастур, иқтидорли болажонлар томонидан саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар байрам қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой воқеалар, куй-қўшиқлар, рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши орқали кичкинтойлар аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик каби инсонга зийнат бағишловчи фазилатларнинг аҳамиятини янада чуқурроқ ҳис қилдилар.

Байрам дастури давомида чиройли безатилган Арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар болажонларни ватанпарварлик, дўстлик, фидойилик, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига этиш каби эзгу ғояларга ундади.

Тадбир ниҳоясида барча болалар, ёш ижрочилар, байрам иштирокчилари жўрликда “Президент арчаси” қўшиғини ижро этди.

Янги йил муносабати билан байрам тантаналари туманимиздаги барча таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026