12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:07
Адабиёт 👁 444

“МАЪНАВИЯТ КУНИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИР ҚИЗИҚАРЛИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

“МАЪНАВИЯТ КУНИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИР ҚИЗИҚАРЛИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Ёшларни билимли, юксак маънавиятли ва ахлоқли инсонлар қилиб тарбиялашда китобнинг аҳамияти ниҳоятда катталигини буюк аждодларимиз – Абу Райҳон Беруний, Ал Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Мир Алишер Навоий, Чўлпон, Фитрат каби улуғ салафлар ўз замоналарида алоҳида эътироф этишган. Буюк саркарда, давлат ва жамоат арбоби Амир Темур бобомиз эса нафақат подшоҳлик саройида, балки мамлакатнинг ҳар битта кент ва работида кутубхоналар очиб, мамлакат ёшларини китоб мутолаасига даъват этганлар.

Бугунги глобаллашув жараёнида ёшларни кучли тафаккур эгалари, билимдон ва салоҳиятли инсонлар қилиб тарбиялашда аждодларимиздан мерос бу маънавий қадрият давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган.

Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловнинг “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот - билимда” йўналишида “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” лойиҳаси билан иштирок этиб, танлов гранти соҳиби бўлган “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси томонидан мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ёшларни китобхонликка кенг жалб этишга қаратилган иншолар танловлари, китоб ҳафталиклари, “Китобхонлик ва мутолаа маданияти ҳафталиги”, “Китоб сайллари”, Амударё телевидениеси билан ҳамкорликдаги “Китобхон ёшлар” кўрсатуви, “Энг яхши совға - китоб”, “Фарзандимга китоб совға қиламан” акциялари ташкил этилиб, бу каби тадбирларга туманнинг барча ҳудудларидаги таълим-тарбия муассасалари ўқувчи-ёшлари ва китобхон оилалар кенг қамраб олинмоқда.

“Маънавият куни” доирасида туманнинг 1-сектори ҳудудидаги таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган 82-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган таниқли ёзувчи ва шоирлар ҳамда тажрибали педагоглар иштирокидаги давра суҳбатида ҳам ёшлар китобхонлигини ривожлантириш, уларни мутолаа маданиятига амал қилишга даъват этиш, тажрибали ўқитувчиларнинг ўз ўқувчилари билан биргаликда ҳозирги замон ва мумтоз ўзбек адабиёти дурдоналарини мутолаа қилиш ва ёшларнинг ўқиган асарлари мазмун-моҳияти юзасидан фикрларини эркин ифода этишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда мазкур мактабнинг тажрибали мутахассис ўқитувчилари, ўз қизиқишлари ва хоҳишлари билан аълочи ва китобхон ёшлари иштирок этишди. Шунингдек, тадбир меҳмонлари – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Турсунбой Абдуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлари ижодий уюшмалари аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира Робия Йўлдошева, тумандаги 27-сонли мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси, шоир Адилбой Аметовлар китобхон ёшлар ҳамда уларнинг устозлари билан дилдан, самимий суҳбат қурдилар.

- Китоб – инсонга нафақат маънавий руҳ бағишлайди, - балки уни тарбиялайди, камолотга етказади, - деди устоз ёзувчи Турсунбой Абдуллаев. – Инсон қанчалик бой-бадавлат бўлмасин, уни бойлиги эмас, балки битта яхши китобдан олган маънавий озиғи бутун умр бадавлат, эл ичра суюкли, ҳурматли инсон сифатида шакллантиради. Менинг сиз азизларга дўстона маслаҳатим шуки, сизларнинг энг севимли машғулотингиз – мутолаа, энг қадрли масканингиз мактаб ва кутубхона, орзуларингиз – таълим ва яна таълим бўлсин.

Тадбир давомида “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант лойиҳаси координатори, шоира Робия Йўлдошева ўзининг шахс сифатида шаклланишида билим олишга бўлган интилишида, китобхонликнинг жуда катта аҳамиятга эга бўлганини ҳаётий мисоллар тариқасида ҳикоя қилиб берди.

- Мактабимизда ўқувчи-ёшларнинг билим олишлари, хорижий тилларни ўрганишлари, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун барча зарур шароитлар яратилган, - деди мактаб ўқитувчиларидан Севара Болтабоева. – Ёшларнинг китобга илмга интилишлари, эришаётган ютуқларимизда ҳам намоён.

Дарвоқе, мактабда бугунги кунда 532 нафар ўқувчига 48 нафар малакали педагоглар, илм сирларини қунт билан ўргатишмоқда. Ўқитувчиларнинг 12 нафари олий ва 1-тоифали, 6 нафари 2-тоифали, қолганлари эса махсус мутахассисликка эга тажрибали фан ўқитувчиларидир. Собиқ Иқтисод коллежи негизида ташкил этилган 82-сонли мактабнинг 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилари мустақил ҳаётга йўлланма олишади. 2023-2024 ўқув йили фанлар олимпиадасида мактаб ўқувчилари рус тили ва математика фанлари бўйича туман ва республика босқичларида муваффақиятли иштирок этишди. Иқтидорли ўқувчи Машҳурахон Ражабованинг эса илк шеърлар тўплами “Тараққиёт кўзгуси газетаси” нашриётида чоп этилди.

- Ҳақиқатан ҳам аждодларимиз нажот – таълим-тарбияда, деб бежиз айтишмаган, - ўз фикрини билдирди тажрибали педагоглардан Дилдорахон Холбоева. – Бола ўқиб-изланишга қанчалик меҳр қўйса, у шунчалик салоҳиятли, маънан ва ахлоқан етук инсон бўлиб вояга етади. Бизнинг вазифамиз эса ўқувчини турли ёт ғояларга берилиб кетишидан ҳимоя қилиш. Ҳимоя воситаси эса – китоб, таълим ва билим.

Ёзувчи-шоирлар ва педагоглар билан суҳбат жараёнида мушоира ҳам қизиди. Турсунбой Абдуллаевнинг миллий-маънавий қадриятларимизни ўзида мужассам этган термалари, ёшлар илтимосига кўра, келин саломларини ижод этишдаги изланишлари, ёзувчи ва шоир оғамизнинг “Саломчи” атамасини ўзига “унвон” сифатида қабул қилиб олгани ҳақидаги қизиқарли ҳикоялари барчага завқ-шавқ бағишлади. Навбатма-навбат Турсунбой Абдуллаев, Адилбой Аметов ва иқтидорли шоира Машҳурахон Ражабовалар ўз шеърларидан намуналар ўқиб бердилар.

Тадбир якунида Турсунбой Абдуллаев 82-сонли мактаб ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшларига ҳам шеърий салом бағишлади. Албатта, бундан тадбир иштирокчилари ҳам баҳраманд бўлдилар.

“Маънавият куни” доирасида туманимиз ижодкорлари ва 82-сонли мактабнинг тажрибали педагоглари ҳамда китобхон ёшлари, иштирокида бўлиб ўтган суҳбат қизиқарли таассуротларга бой бўлди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026