12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Фан ва таълим 👁 291

Уйғунлик: таълим, тарбия, маънавият

Уйғунлик: таълим, тарбия, маънавият

Ҳаётда инсон учун шукур қилишга арзийдиган неъматлар кўп. Шулардан бири саводга эга эканлигинг. Ахир дунёда таълим олишга қурби етмайдиганлар, моддий жиҳатдан қурби етса ҳам жисмонан ногиронлиги сабаб имконсизлар қанча?! Айрим давлатларда эса таълим пуллик эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Шуларни инобатга оладиган бўлсак, мулоҳаза юритсак беихтиёр шукур қиласан инсон. Бизнинг жонажон Ўзбекистонимизда эса таълимга эътибор-келажакка эътибор сифатида қадрланади, давлат сиёсати даражасида юксак эътибор берилади.

Юртимизда таълим соҳасида юз бераётган ўзгаришларб янгиланишлар эса ҳудудлардаги мактаблар ҳаётида, улар фаолиятида яққол намоён бўлади. Бизнинг Амударё туманимизда ҳам ана шу илғор ислоҳотлардан куч олиб фаолият олиб бораётган, маънавий-марифий ишлар яхши йўлга қўйилган мактабларимиз талайгина.

Амударё телевединиеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва аҳлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси эса бизни мана шундай намунали зиё масканларининг бири томон чорлади.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 87-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1989 йилда қурилган бўлиб 300 ўринга мўлжалланган. Мактабда бугунги кунда 253 нафар ўқувчи таълим тарбия олиб келмоқда. Мактабда 31 нафар педагог ходим фаолият юритади.

Албатта ўқувчиларнинг билим даражаси, дарсларни кўнгилдагидек ўзлаштириши устознинг салоҳиятига боғлиқ. Мактаб педагогларининг 3 нафари олий тоифали, 8 нафари 1-тоифали, 8 нафари 2- тоифали ва 12 нафари мутахасис тоифали ўқитувчилар ҳисобланади. Педагогларда халқаро ва миллий таълим сертификати бўйича 4 нафарида сертификат мавжуд бўлиб, 1 та Рус тили ва адабиёти фанидан халқаро С1 даражадаги сертификат, 1 та Инглиз тили фанидан халқаро С1 даражадаги сертификат, 1 та информатика фанидан халқаро даражадаги сертификат ва 1 та Республика даражасидаги она тили ва адабиёти фанидан миллий сертификат мавжуд.

Бугунги кун таълим тизими ташаббускор, креатив дарс ўтиш услубига эга ва ўқувчиларнинг фаоллигини ошириб, фанга қизиқтира оладиган ўқитувчиларни тақозо қилади. Замон талаби ҳам шундай. Таълим маскани ўқитувчилари дарс жараёнида Давлат таълим стандартларини бажариш, ўқувчиларда билим малака ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида интерактив методлардан фойдаланиб ҳар хил ролли ўйинлар, ҳар хил кўргазмали қуроллар, электрон доска ва проектордан самарали фойдаланиб келмоқда.

Шунингдек, 2022-2023 ўқув йилида 11-синф битирувчиларини олий таълимга ҳужжат топшириши натижасида 23 нафар ўқувчидан 16 нафари олий таълим муассасаларида талабаси бўлишга муяссар бўлдилар.

Сўзимиз аввалида ушбу таълим даргоҳини маънавий-марифий ишлар яхши йўлга қўйилган мактаб деб айтиб ўтган эдик. Мактабнинг ММИБДЎ Маҳбуба Мадаминова бошчилигида масканда мунтазам равишда маънавият тадбирлари ўтказилиб турилади.

Шулардан бири яқиндагина amunews.uz таҳририяти ходимлари ва туманнинг бир қатор идора ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган “Эрта турмуш қуришнинг олдини олиш” мавзусида 87-сонли мактаб ўқувчи қизлари иштирокидаги тарғибот тадбири бўлди. Унда қизларга эрта турмуш қуришнинг ва эрта туғуриқнинг салбий оқибатлари бўйича зарур тушунчалар берилди.

Ҳа, “маънавият” ва “марифат”, “таълим” сўзлари ҳар доим ёнма ён юради. Сабаби улар бир-бирини тўлдириб келувчи тушунчалардир. Биз сўз юритаётган таълим масканида эса маънавий ишлар билан бир қаторда таълим сифатига ҳам мактаб мамурияти алоҳида эътибор қаратишади. Бунда, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Фарҳод Авезовнинг ўрни катта. У ўз фаолиятида мактабда ўтилаётган дарсларнинг сифатига, ўқитувчиларнинг зиммасидаги ёш авлодга таълим-тарбия беришдек масъулиятга нечоғлик ёндошаётганига баҳо бериб, мунтазам назорат қилиб боради. Ана шундай масъулиятни ҳис этиб, ўз касбини чин дилдан севиб ғайрат билан ишлаётган педагоглардан бири мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Шахноза Саидовадир. У болаларга информатика фанидан сабоқ беради. Педагог ўқувчиларнинг дарсларни яхши ўзлаштиришига, компьютер саводхонлигини оширишга ҳаракат қилади. Ташрифимиз давомида информатика фани бўйича амалий дарс жараёнларини ҳам кузатдик.

Кузатувимиз давомида ўқувчиларнинг ахборот технологиялари ва IT соҳасига бўлган қизиқишларини уларнинг дарсга нақадар берилиб тинглаётганига гувоҳ бўлдик.

Китоб инсонни етукликка чорлайди. Ҳар қандай таълим муассасасининг фаолиятида, маънавий ҳаётида ахборот ресурс марказларининг яни кутубхоналарнинг аҳамияти катта. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 87-сонли мактабнинг кутубхона фондида бугунги кунда 608 номдаги бадиий адабиётлар ва 6000 дан ортиқ дарсликлар мавжуд. Кутубхона раҳбари Гулчеҳра Давлетова эса кутубхонага аъзо бўлиш мақсадида келган ёки зиё истаб келган ўқувчиларни очиқюзлилик билан қарши олади.

Дарҳақиқат, китоб ҳаёт йўлларимизни ёритувчи зиёга тенг! Буни англаб етган мактаб ўқувчилари эса кутубхонадаги китоблар билан дўст тутинган. Мактаб ўқувчилари турли хил танловларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Қорақалпоғистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилган иншолар танловида 8-синф ўқувчиси Мадина Мақсудова 2-ўринни, 9-синф ўқувчиси Зарнигор Озодбоева 3-ўринни эгаллашди.

“Саломатлик – туман бойлик”. Таълим даргоҳидаги ўқувчиларнинг саломатлигини мактаб ҳамшираси Назокат Собирова назорат қилиб боради. Айниқса, мавсумий касалликлар кучайиши мумкин бўлган айни кунларда мактабнинг тиббий ходимларининг зиммасидаги масъулият бир мунча юқори.

Қайсики жамоада аҳиллик, оғзибирчилик кучли бўлса ўша жамоа ҳамиша ғолиб. Биз ташриф буюрган 87-сонли мактаб жамоаси ҳам ана шундай бир ёқадан бош чиқариб, аҳилликда фаолият кўрсатиб келаётган масканлардан бири. Жамоадаги соғлом маънавий муҳитни эса, мактабнинг бошланғич синф ўқувчиларидан тортиб юқори синф ўқувчиларигача ташрифимиз мобайнида бизга йўл бериб, “Ассалому алайкум”ни канда қилмаганида яна бир бор англадик.

Ҳақиқатан, маънавий тарбиянинг ажралмас қисми – салом. Ҳа, аслида ташрифимиздан мақсад ҳам мактабнинг маънавий-маърифий қиёфасини, ибрат бўлгулик ютуқларини (фаолияти)ни юзага чиқаришдир. Биз эса юртимизда ана шундай намунали илм даргоҳлари кўпаяверишини тилаб, хайрлашдик.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026