12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:40
Жамият 👁 349

ТРАНСПОРТ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ТРАНСПОРТ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё тумани ҳудудидаги автотранспорт йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, оғир оқибатли ҳодисалар содир этилишининг олдини олиш мақсадида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

21 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги тадбирларда туман Ички ишлар бўлими йўл-патруль хизмати бўлинмасининг 13 нафар ходимлари иштирок этишди ва тадбир давомида 100дан зиёд қоидабузарликлар аниқланди.

Ундан ташқари, рейд пайтида 80 та автомашиналар қўпол қоидабузарликлар содир этганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддасига асосан жарима майдонларига қўйилди. Шундан автотранспорт воситасини маст ҳолатда бошқариб юрганликда гумон қилинган 3 нафар фуқаро белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказилди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, 10 нафар фуқаро муддатидан ўтган қарздорликларни тўламасдан юрганлиги аниқланди ва жарималар тўлиғича ундириб олинди. Авто ва мототранспорт воситаларини бошқариш пайтида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг турли моддаларида кўрсатилган қоидабузарликларни содир этган 67 нафар фуқароларга ҳам тегишли тартибда жазо чоралари қўлланилди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқаро стандартларга мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, йўл ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Давлатимиз раҳбарининг бир қатор Фармон ва Қарорлари билан йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш йўналиши бўйича янги вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланиб, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туман ҳудудидаги йўлларда ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айниқса, пиёдалар ва вояга етмаган шахслар иштирокида қоидабузарликлар содир қилиниш эҳтимоли юқори бўлган жойларда ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш мақсадида шаҳар марказидаги йўл белгилари таъмирланиб, янги йўл белгилари ўрнатилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 12 июлдаги 2022—2026 йилларга мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтган давр мобайнида қатор автотранспорт йўлларида янги йўл белгилари ўрнатилиб, яроқсиз ҳолга келганлари алмаштирилди. Мактаблар олдига тезликни чекловчи йўл белгилари ўрнатилди, йўл ётиқ чизиқлари чизилди, аҳоли яшаш жойларидан ўтувчи йўллар четига тунги ёритгичлар ўрнатилиб, пиёдалар учун йўлаклар қурилди.

Рейд тадбирлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини “Шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун” ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида туман марказида ҳам транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилгани, қоидабузарликлар турлари ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо турлари, белгиланган жарималар миқдорлари ҳақида ҳам маълумотлар, тушунчалар берилди. Бундай тадбирлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга турли кўнгилсиз ҳодисалар содир этилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Рейд тадбирларида тушунтирилганидек, ҳар бир фуқаро, ҳайдовчи ёки пиёда бўлишидан қатъий назар, ҳаракатланаётган пайтида белгиланган йўл қоидаларига амал қилса, қоидабузарликлар, инсон ҳаётини хавф остида қолдирувчи ҳалокатлар содир бўлмайди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026