14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:07
Маданият 👁 783

ВАТАНГА МАЪНАВИЙ ИФОР СОЧМОҚҚА ИНТИЛГАН БОЛАЛАР МАСКАНИ

ВАТАНГА МАЪНАВИЙ ИФОР СОЧМОҚҚА ИНТИЛГАН  БОЛАЛАР МАСКАНИ

Қадим Хоразм ва Қорақалпоқ заминининг ажиб сир-синоатларини, илдизлари олис минг йилликларга бориб тақалувчи икки буюк халқнинг урф-одат ва анъаналарини, маданияти, тарихи ва умуммиллий қадриятларини ўзида мужассам этган ўлмас, боқий санъати ҳамон дунё халқларини ўзига ром этиб келади. Хусусан, Қиличбой ва Манғит масхарабозлик, бахшичилик санъатининг ўзига хос юмористик хусусиятлари билан уйғунлашиб кетган қорақалпоқларнинг ажойиб афсонаси – Ўмирбек лаққи латифалари замонлар оша сайқалланиб, бугунги давр санъати  саҳналаридан тушмай келаётганининг ўзи санъатсевар халқимиз яратган бебаҳо дурдоналарнинг қадри, ёш авлод таълим-тарбиясида тутган ўрни буюклигидан.

Мен ҳар гал Манғит шаҳридаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби олдидан ўтганимда, бу гўзал масканда санъат сирларини ўрганаётган ёш ижрочиларнинг чиқишларига гувоҳ бўлганимда кўнглимдан бир ўй кечади: “дунёда мусиқа, санъат бўлмаса, инсоният манқуртларга айланиб қолармиди, яхшиямки санъат бор, мусиқа бор...”

Ҳа, азизлар ана шу гўзал олам – мусиқа ва санъат борлиги учун биз гўзалликлардан ҳайратланиш, завқланишни биламиз, қувонч, шодлик ҳиссини туйиб яшаймиз. Ўзбек миллий санъатининг афсонасига айланган “Лазги”, “Тановар”, “Шошмақом”, Қорақалпоқларнинг “Дембермеси”, бир  неча дақиқалик оҳангларга бутун Қорақалпоқ кенгликларини, ўзига хос миллий менталитетини сингдиролган бетакрор қорақалпоқ симфонияларида халқнинг қудратли қалби мужассам.

– Ана шундай жозибали оҳанглар сеҳрини туйиб улғайганимиз учун фарзандларимиз ҳам санъатсевар, интилувчан, –дейди 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Йўлдошбой Абдалов. – Ўқувчиларимиз орасида санъатни саодат, буюк имконият деб билгувчи иқтидорли болалар кўп. Педагогика жамоамиз эса жуда аҳил.

Ўтган асрнинг 68-йилида ташкил этилган  мазкур мусиқа ва санъат илм даргоҳини ўтган йиллар давомида юзлаб ёшлар битириб, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига учирма бўлдилар. Ҳаёти ва фаолияти ушбу билим маскани билан боғлиқ Усмон Аҳмедов, Гулмирза Раҳматуллаев, Гулмирза Нурматов, Шукурулла Гулмонов, Ҳамза Бобожонов каби эл севган  санъаткорлар бошлаб берган улуғ ва шарафли санъат йўлида фидойилик кўрсатиб келаётган 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби нафақат бугунги Амударё тумани, балки Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъати соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган нуфузли таълим масканларидан бири ҳисобланади.

Шахсан Президентимизнинг юксак эътибори ва кўрсатмалари билан мамлакатимизда болалар мусиқа ва санъат мактабларини жаҳон анзодалари даражасидаги таълим-тарбия масканларига айлантириш борасидаги тизимли чора-тадбирлар туфайли 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби учун янги замонавий ўқув биноси қуриб берилди.

1990 йилда бунёд этилган муассаса биноси 2015 йилда қайта реконструкция қилиниб, бинонинг барча синфхоналари, иситиш тармоқлари янгидан жиҳозланди. Муассасанинг ички деворлари, шифти ҳаво ўтказувчанлик хусусиятига эга қопламалар билан қопланди, полларга эса ламинат тўшалди. Энергия тежамкор чироқлар ўрнатилиб, 150 ўринга мўлжалланган тантаналар зали овоз кучайтиргичлар, рангли ёруғлик тарқатувчи мосламалар, экран-проектор, ўзбек мусиқа чолғулари жамланмаси, ҳаракатни ёзиб турувчи видеокамералар билан жиҳозланди.

Бугунги кунда муассасада 43 нафар мутахассис ўқитувчилар 12та йўналиш бўйича иқтидорли ёшларга санъат сирларидан сабоқ беришади. Уларнинг 10 нафари ўз мутахассисликлари бўйича олий, 30 нафари ўрта махсус маълумотга эга. 3 нафар ўқитувчи эса ўриндошлик асосида фаолият юритишади.

Ўқувчиларнинг ўзлари танлаган йўналишлар бўйича чуқур билим олишлари  учун муассасада барча зарур шароитлар яратилган. Йўналишлар бўйича синфхоналарда 10та фортепиано, 2та рояль, мусиқа асбоблари, сольфеджио хонасида электрон досканинг мавжудлиги ўқувчи-ёшларнинг  ўзлари танлаган йўналишлар бўйича чуқур билим олишларини таъминламоқда. Бу мактаб ўқувчилари эришаётган ютуқларда яққол намоён.

Шуниси эътиборга муносибки, ўн иккита йўналиш – фортепиано, халқ чолғулари, пуфлаб чалинадиган чолғулар, торли-камонли чолғулар, баян-аккордеон, чолғулари, анъанавий хонандалик ва бахшичилик, тасвирий санъат, хореография, эстрада хонандалиги, театр санъати, анъанавий ижро, бахшичилик санъати йўналишларида таълим олаётган ўқувчилар ҳар 2 йилда бир марта ўтказиладиган М.Қори Ёқубов номидаги, М.Ашрафий номидаги кўрик-танловларнинг доимий иштирокчилари ва ғолибларидир. Муассаса ўқувчиларидан Дониёр Раҳимбоев, Жавлон Ҳайитбоев, Жаҳонгир Аминбоев, Нурхон Дўсбоев, Шарофаддин Сапарбоев, Азизбек Соатбоев, Аброр Адилбоев, Зилола Қодировалар 2020-2021 йилда бўлиб ўтган М.Қори Ёқубов номидаги кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ўз йўналишлари бўйича фахрли 1-ўринни, Жамшид Салиев, Жасур Ўринбоевлар 2-ўринни, Жўрабек Сидабуллаев 3-ўринни эгаллашди. Мазкур кўрик-танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида мактабнинг 3 нафар ўқувчиси 3-ўрин соҳиблари бўлишди. Шунингдек, “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари” Республика кўрик-танловида мактабнинг бир йўла учта ансамбли – Халқ чолғулари ансамбли, халқ чолғулари оркестри, анъанавий мақом ансамбллари фахрли 2-ўринни эгаллашди.

Мактаб ўқувчилари деярли ҳар йили ўтказиладиган “Камалак юлдузлари” кўрик-танлови, санъат йўналишидаги кўрик-танловларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида доимий равишда 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаб келишади. Бугунги кунда хореография синфи ўқувчиси Гулираъно Ўринбоева ҳамда тасвирий санъат йўналишининг аълочи ва иқтидорли ўқувчиси Баҳорой Ҳидоятоваларнинг номи санъат ва тасвирий санъат шинавандаларига яхши таниш.

– Мактабимизда ўқиш истагини билдираётган ўқувчи-ёшлар, фарзандларининг қизиқиш ва иқтидорларини қўллаб-қувватлаётган ота-оналар сафи йил сайин ошиб бормоқда, – дейди мамнуният билан Йўлдошбой Абдалов. – 2023-2024 ўқув йилида 12та йўналиш бўйича 1-синфларга 69 нафар иқтидорли болаларни қабул қилдик. Айни пайтда 170 нафар ўқувчи мусиқа йўналишида, 72 нафари санъат йўналишида таҳсил олишмоқда. Барча йўналишлар бўйича 242 нафар бола мусиқа ва санъат сирларини ўрганишмоқда.

Муассасада ўзига хос қатъий тартиб-интизомга асосланган маънавий муҳитнинг мавжудлиги ҳар бир ўқув йили учун белгиланган ўқув режасининг муваффақиятли амалга ошишини таъминламоқда. Очиқ дарслар, ҳар бир чорак бўйича ўқувчиларнинг ҳисобот концертларида ота-оналарнинг ҳам иштироки белгиланган режавий дарс-машғулотларининг сифатли амалга оширилишида муҳим омил бўлмоқда.

– Ўқувчиларимиз ҳамма нарсага – режалаштирилган дарс-машғулотларини узвий равишда ўзлаштириш баробарида давлат тадбирларида фаол иштирок этишга ҳам улгуришади, – мамнунлигини яширмайди Й.Абдалов. – Мусиқа ва санъат билан шуғулланаётган ўқувчи-ёшлар ўзлари таълим олаётган мактабларида ҳам жуда фаол, интилувчан.

Санъатсевар болаларнинг билим ва иқтидоридан қувониб сўзлаётган Й.Абдаловнинг фикрларини тингларканман, Президентимизнинг: “...умумтаълим мактабини битириб чиқаётган ёшларимиз ҳеч бўлмаганда битта чолғу асбобини чалиб билишлари керак, санъатга ошна бўлган инсоннинг қалби тоза бўлади, Ватанимиз келажаги учун ана шундай тозақалб, интилувчан ёшлар керак...” деган сўзларини эсладим.

Дарвоқе, қалби тоза, интилувчан ёшларда халқпарварлик, ватанпарварлик туйғулари кучли бўлади. Модомики, Учинчи Ренессанс сари қадам қўяётган эканмиз, ҳар бир ёшнинг қалбида ана шундай гўзал туйғуларни уйғотишимиз, уларни ҳақиқий ватанпарвар, халқпарвар қилиб тарбиялашимиз зарур. 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида, назаримда ана шундай ёшлар таҳсил олишмоқда. Атрофи мевали ва манзарали дарахтлар билан қуршалган баҳаво, ободон ўқув масканининг ҳар бир синфхонасида қадим ва ҳамиша навқирон, нафосатли, жозибали ўлмас оҳангларга янада гўзал сайқаллар бериб, берилиб куй ижро этаётган созанда болалар, “Шошмақом”, “Тановар” ва “Дембермес”нинг дилларни ўртагувчи оҳангларига жўровоз куйлаётган гўянда болалар, оромижон “Лазги”, қорақалпоқларнинг “Олти қиз” рақслари сеҳрини ажиб жилвалари билан вужудларга сингдиришга интилаётган сочлари жамалак қизалоқлар, тасвирий санъатнинг жилвакор рангларига ҳар биримизни мафтун этмоққа қодир мусаввир болаларнинг орзу-интилишларидан кўнгиллар юксалади. Ҳаваслар, ҳайратлар оғушида ижодкор болалар даврасида қолгимиз келади. Беихтиёр уларнинг иқтидоридан, камолот сари дадил қадамларидан руҳланамиз ва ёш бошидан эл-юртга маънавият улашишга интилаётган санъатсевар болажонларни чин дилдан олқишлаймиз.

Улардир Амунинг асл илдизи,

Келажак осмонин ёруғ юлдузи.

Ватанга маънавий ифорлар сочган,

Элим, юртим, деган ҳар ўғил-қизи.

Тиладим: йўллари бўлсин чароғон,

Бошидан нур сочсин қуёшли осмон.

Улардир орзулар қанотларида

Дунёга тик боққан ҳур Ўзбекистон!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019