12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:11
Адабиёт 👁 372

КИТОБ – МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ

КИТОБ – МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ

Китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва энг яхши йўлдошидир. У донолик ва билим манбаидир. Китоб мен учун ҳақиқий хазина калити ва тафаккур сарчашмаси. Шу боис менда китобга муҳаббат ва уни ўқишга иштиёқ кучли. Менимча, инсоннинг маънавияти ва фикрлаши ўқиган китоблари орқали юксалади. Илмни чуқур эгаллашнинг энг яхши йўли – китоб ўқишдир. “Китоб – билим манбаи”, дейди доно халқимиз. Бу гап исбот талаб қилмас ҳақиқатдир, чунки инсон ҳар қандай ҳаётий билимни асосан китобдан олади.

Бадиий асар ёки жаҳон адабиётини ўқиган инсоннинг дунёқараши ва ҳаётга муносабати ўзгаради, бошқача кўз билан қарай бошлайди. Алишер Навоий бобомиз дейдиларки: “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаидир”. Дарҳақиқат, барча билимлар, маънавий бойликлар китобда мужассам.

Мен Зулфия Мўминованинг шеърларини, айниқса, “Болага китоб беринг” шеърини жуда севиб ўқийман.

Бола оққуш, оқ каптар,
Дунёлардан бехабар,
Ёвузлик топмай хабар,
Болага китоб беринг.
Бу шеър менинг севимли шеърларим сирасига киради. Ҳар сафар шу мисраларни ўқиганимда китоб инсонни ўзгартира олиши рост эканлигини тушуниб етаман.

Мен бир инсонни билардим. У ғирт дангаса, ҳаётга бефарқ, ҳеч кимнинг гапини қулоғига олмайдиган кимса эди. Кунлардан бир кун унга Тоҳир Маликнинг “Алвидо, болалик” асарини совға қилган эдим. Китобни ўқиб чиққанидан кейин у бирдан ўзгарди. Шундан сўнг, бадиий асарлар ўқишга жуда қизиқа бошлади ва бўш вақтини китоб ўқиш билан ўтказадиган бўлди.

Китобни кўп ўқиган одам одобли, самимий ва тўғрисўз бўлади, қинғир ва ёмон ишларга қўл урмайди. Ҳаётда тўғри йўл танлашни билади. Шу сабабли ота-оналарнинг ўз фарзандларига китоб совға қилишларини истар эдим. Ўзим ҳам яқин дўстларимга кўпинча китоб совға қиламан.

Сўнгги йилларда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Чунки миллатнинг ёрқин келажаги юксак маънавиятли авлод тарбияси билан боғлиқдир. Шу мақсадда таълим муассасаларида китобхон ёшлар билан ишлаш, турли китобхонлик тадбирларини ташкил этиш йўлга қўйилган.

Бизнинг мактабимизда ҳам “Ёш китобхон” тўгараги фаолият юритмоқда. Тўгарак аъзолари кўплаб ташкилий ишларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, ўқув йилининг биринчи чорагида олдиндан белгилаб берилган китоблар таҳлили, иккинчи чоракда эса бадиий асарлар бўйича заковат ўйини ўтказилди. Ҳозирда ҳам 6-синф ўқувчиларига “Сариқ девни миниб”, 7-синф ўқувчиларига “Шум бола”, 8-синф ўқувчиларига “Меҳробдан чаён”, 9-синф ўқувчиларига “Чинор”, “Ўтган кунлар”, 10-синф ўқувчиларига “Асрга татигулик кун” асарларини ўқиб чиқиш топшириқ қилиб берилган. Мактабимизда дарслардан кейин ҳам ўқувчиларнинг, тенгдошларимнинг қўлларида бадиий китобларни кўриб, жуда хурсанд бўламан.

Ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш нафақат ўқитувчилар, балки ота-оналар ҳам ўз фарзандларини бўш вақтларида китоб ўқишга қизиқтириб боришлари керак.

Зулфия Мўминова ёзган сатрлардаги:
Қинғир йўлга кирмасдан,
Пешонага урмасдан,
Кимдир пичоқ бермасдан,
Болага китоб беринг – деган жумлалар ҳам ҳаммамизни яна бир бор огоҳликка чақираётгандай гўё.

Китобни беҳудага маънавият сарчашмаси, дейишмайди. Китобнинг ҳаётимиздаги ўрни беқиёс. Шунинг учун барча тенгдошларимни, ўзим каби ёшларни китоблар билан ошно бўлишга чақириб қоламан.

Диана Сарсенбоева, Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабининг 8-синф ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026