12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:18
Саломатлик 👁 523

ЧОРДАРА МАҲАЛЛАСИНИНГ ЖОНКУЯР КАЙВОНИ ОНАЛАРИ

ЧОРДАРА МАҲАЛЛАСИНИНГ ЖОНКУЯР КАЙВОНИ ОНАЛАРИ

Ватан ичра кичик Ватан ҳисобланмиш оилалардаги тинчлик-осойишталик жамиятимизнинг тинч-осойишталигини таъминлайди.

Ҳаёт мураккаб жараён эканлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Оиланинг тинч, унда дунёга келган фарзандларнинг соғлом, маънавиятли, маърифатли бўлиб улғайиши ота ва онага боғлиқ. Эр ва хотиннинг ўзаро тотувлиги, ўз бурчларини адо этишлари, қўни-қўшнилар, туғишганлар, қариндошлар билан аҳил-иноқ муносабатлари оила аталмиш қўрғоннинг мустаҳкамлигига пойдевор бўлади. Чор-атрофимизга назар солсак, ҳавас қилгулик оилалар бисёр. Афсуски, ўзаро келишмовчиликлар, низолар сабаб парокандаликка учраётган оилалар ҳам йўқ эмас.

Амударё туманининг овул ва маҳаллаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ва кўчабошчи аёллар оилаларда соғлом муҳит, аҳиллик барқарор бўлиши йўлида саъй-ҳаракатлар олиб боришаяпти.

Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласида оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, қариндошлар, қўни-қўшнилар ўртасидаги бузилган муносабатни тиклашда фаоллик кўрсатаётган кайвони онахонлар фаолияти билан танишиш мақсадида шу йилнинг 22 январида amunews.uz веб-сайти таҳририяти ходимлари мазкур маҳаллада бўлишди.

Сайт таҳририяти томонидан амалга оширилаётган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси иш режасига кўра маҳаллада олиб борилган ўрганишлар ушбу ҳудуднинг яшил тоифада туришида кайвони онахонлар, нуроний отахонларнинг ҳиссаси катта эканлигини яққол кўрсатди.

Маҳалланинг 15 та кўчаларидаги хонадонларда 36 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг орасида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар, ёлғиз яшовчи кексалар ҳам бор. 14 нафар кўчабошчи аёллар маҳалла хотин-қизлар фаоли Саида Юсупова билан ҳамкорликда ўз ҳудудларидаги аҳоли ҳолидан тез-тез хабар олиб, уларнинг ҳаётидаги муаммоларини жойида ҳал этишга, оилаларда соғлом маънавий муҳит ҳукмрон бўлишига ҳаракат қилишаяпти.

Ҳаёт йўллари доимо равон эмас. Аммо дуч келган ўзаро тушунмовчилик ё келишмовчилик оқибатида оилаларнинг бузилиб кетишининг олдини олишда, ёш оилаларга кириб, ҳаётий маслаҳатлар бериб, ўзаро аҳилликда яшашга даъват этишда кайвони онахонларнинг хизмати улкан бўлаётир. Уларнинг маҳалла хотин-қизлар фаоли Саида Юсупова билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ажрим ёқасига келиб қолган, суднинг якуний қарори қабул қилиниши арафасида турган 3та оила яраштирилди ва 8 нафар норасида ўғил-қизлар ота-онаси бағрида беғам, бахтиёр яшайдиган бўлди, ўзаро низога борган 4та қўшни оила, 2 нафар аразлашган туғишганлар яраштирилди.

Салкам 80 ёш остонасига борай деб турган, турмуш ўртоғи бевақт вафот этиб, беш нафар фарзандни ёлғиз ўзи оқ ювиб, оқ тараб вояга етказиб, ҳаётда ўз ўринларини топишларига эришган ҳожи она Ўғилжон Ўрозова маҳалла хотин-қизлар фаолининг яқин кўмакчиси, кўчабошчи аёллар сардори, дейиш мумкин.

Онахон интилишда, маҳалла ҳаёти учун ҳаракат қилишда ёшлардан қолишмайди. У чор-атрофидаги кўчаларни ҳам айланиб, маҳалладошлари ҳолидан хабар олади, ҳовлиси чор-атрофини супураётган, йўллар бўйидаги дарахтларга шакл бераётган қизларни, йигитларни кўрганида уларга раҳмат айтиб, алқайди, дуо қилади. Шўх-шодон ўйнаб юрган болажонларнинг имон-инсофли, ақлли инсонлар бўлиб вояга етишини тилайди.

Онахон оиласидаги арзимаган келишмовчилик, қийинчиликларга сабрсизлик қилаётган айрим ёшларга ўз ҳаётидан сўзлайди. Айтишича, онахоннинг турмуш ўртоғи вафот этганида кичик фарзанди бир ярим яшар бўлган экан. Беш нафар фарзандни ёлғиз ўзи туман Тиббиёт бирлашмасида кичик ҳамшира бўлиб ишлаб боққан, ёлғиз боши билан уларни ўқитиб илмли, касб-ҳунарли қилган экан.

Не бир машаққатларни сабр-бардош билан енгиб ўтган онахон куни кеча чевараси уйланган тўйга ҳам бош бўлди.

Маҳалланинг яна бир кайвони онахони Ҳайитгул Ражабова таълим фахрийси. Умр бўйи туманимиздаги 67-сонли, 36-сонли мактабларда ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берган онахон ҳозир 66-ёшда, тўрт нафар ўғилни вояга етказиб, эл ҳавас қилгудай даражага етказган, уч нафари ички ишлар органларида, бири эса тадбиркорлик компаниясида меҳнат қилади. Икки нафари Тошкент шаҳрида, бири Самарқанд шаҳрида, бири Манғитда яшайди. Ота-она улар орасида талаш. Бироқ умргузаронлик қилган маҳалласини, қўни-қўшниларини соғиниб, қай бириникига борса-да, ўз уйига қайтгиси келаверади. Маҳалласи, кўчаси тинч-тотувлигига ўзини масъул ҳисоблайди.

Улар каби аждодларимиз анъананалари, урф-одатлари, қадриятлари қадрини улуғ тутиб, эл осойишталиги йўлида фидойилик қилаётган нуронийлар юртимиз файзи, фариштаси. Биз уларга узоқ умр, куч-қувват тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026