12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:56
Фан ва таълим 👁 369

11-СОНЛИ МАКТАБДА “БИЗ НАВОИЙ АВЛОДЛАРИМИЗ” МАВЗУСИДА ТЕАТРЛАШТИРИЛГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

11-СОНЛИ МАКТАБДА “БИЗ НАВОИЙ АВЛОДЛАРИМИЗ” МАВЗУСИДА ТЕАТРЛАШТИРИЛГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Жаннатмакон Ўзбекистонимизда февраль ойи адабий-бадиий тадбирларга бой, чинаккам адабиёт байрами сифатида ҳар бир қалбга маънавият нурларини олиб киради гўё. Февралнинг илк кунлариданоқ Навоийхонлик кечалари Бобурхонлик ва ғазалхонлик тадбирларига уланиб кетади. Айниқса, 9 февраль – Алишер Навоий  таваллуди арафасидаги байрамона тадбирлар бутун халқимизни қамраб олади. Шоирнинг бетакрор лирикаси сеҳридан қалблар зийнатланади, маънан тозаради.

Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири Қипчоқ ШФЙ ҳудудидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

“Биз буюклар авлодимиз” шиори остида ўтказилган театрлаштирилган тадбирда мактаб педагогика жамоаси, ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қундузой Холмуродова очди ва барчани улуғ бобокалонимиз таваллудининг 583 йиллиги билан самимий муборакбод этди. Шу билан бирга буюк давлат ва жамоат арбоби, ўзбек тили ва адабиётининг ривожига жуда катта ҳисса қўшган, туркий халқлар адабиётида юксак мақомга эга мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг асрлар оша адабиёт ихлосмандларини, дунё халқларини ўзига мафтун этиб келаётган ўлмас асарларининг бадиий қиммати, ёшлар таълим-тарбиясида тутган ўрни хусусида батафсил сўз юритиб, Навоий даҳосига ҳурмат-эҳтиром – бу миллий-маънавий қадриятларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида мактабнинг 7-, 8-, 9-синфлар ўқувчилари Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти юзасидан қимматли маълумотларни бердилар, Навоий ғазалларини ёддан, ифодали ўқиб берган 7- ва 9-синф ўқувчиларидан кейин саҳнада “Хамса” достонининг тавсифи жаранглади. 9-Бсинф қизлари “Хамса”да жо бўлган ҳар бир достонга аслоҳида таъриф ва тавсиф  бердилар ва Гули монологини маромига етказиб ижро этдилар.

Шундан сўнг,7-Б синф ўқувчи-қизлари шоир қитъаларини ифодали ўқишиб, тадбир иштирокчиларини Навоий  асарларидаги ҳикматлар хазинасидан баҳраманд этдилар.

Тадбирнинг мусиқий  қисми қалбларга янада завқли, ҳаяжонли лаҳзаларни бахш этди. Унда 7-8-синфларнинг ўқувчи-қизлари Навоий ғазали билан айтиладиган “Ишқ айлади” ашуласига рақсга тушдилар.

Шундан сўнг, саҳнада Навоий замондошларининг фикрлари жаранглади. Буюк тарихчи олим Давлатшоҳ Самарқандий, форс-тожик шоири, Нақшбандия тариқатининг йирик вакили Абдураҳмон Жомий, тарихчи, давлат арбоби Муҳаммад Ҳайдар Мирзо, шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур, тарихчи олим Рашидий, Эрон тарихчиси Ҳакимшоҳ Қазвиний, тарихчи Хондамир, шоир  ва драматург, адабиётшунос Мақсуд Шайхзода ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримовлар билдирган қимматли фикрлар хусусида ўқувчи-ёшлар тўлқинланиб сўзладилар.

Тадбирда ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган “Саббаъи сайёр” достонидан парча ҳам намойиш этилиб, “Ҳайрат-ул аброр” достонидан ҳикматли ҳикоятлар ўқилгани ўқувчи-ёшларнинг ҳақиқатан ҳам Навоий даҳосига қалбларида юксак эҳтиром билан унинг буюк асарларини ўрганаётганларининг амалий ифодаси бўлди. Гоҳ ғазал, гоҳ ҳикматларга тўла достонлар жаранг сочган “Биз Навоий авлодларимиз” адабий-мусиқий, театрлаштирилган байрамона тадбир дилбар куй-қўшиқлар, дилрабо рақслар билан давом этди ва қалбларга завқ-шавқ бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026