12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Фан ва таълим 👁 403

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида умумий йиғилиш ташкил этилди.

2024 йил 7 февраль куни 38-сонли мактабда бўлиб ўтган мазкур йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан Амударё туманига бириктирилган масъул ходимлардан Ҳамидулла Бегдуллаев, вазирликнинг коррупцияга қарши кураш бўйича бош мутахассиси Шаҳзода Бабаназарова, Республика таълим маркази методистлари Ажинияз Жоламанов ва  Даут Бахиятдиновлар ҳамда туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлимининг масъул ходимлари қатнашишди. Йиғилишни туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуродов очиб берди ва иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуни, таълим ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари, 2022-2023 ўқув йилида таълим сифатини оширишга қаратилган таҳлилий якунлари ва 2024 йил олдида турган вазифалар, яъни Фанлар олимпиадаси, каусера, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг халқаро ва миллий сертификатлари улуши, педагог кадрлар аттестацияси, 3-7-ёшли болалар қамрови, грант, онлайн синф каби масалалар кўрилди.

Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг маърузалари тингланди. Дастлаб Республика таълим маркази методисти Ажинияз Жоламанов Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирди ва бу бўйича тегишли вазифалар, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун шу йил 1 февраль куни Президент томонидан имзоланган. Мазкур ҳужжатда педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган. Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари ҳам белгиланган. Шунингдек, Қонунга кўра педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, ҳудудларни ободонлаштиришга, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш таъқиқланади. Педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, жумладан, битирувчиларнинг бандлиги таъминлангани ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш ман этилади.

Йиғилиш давомида вазирликнинг коррупцияга қарши кура бўйича бош мутахассиси Шаҳзода Бабаназарова туман ҳудудидаги таълим ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилган тарғибот-ташвиқот ишлари хусусида тўхталди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги  “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунига қатъий амал қилиш кераклигини эътироф этиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш эканлиги тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига кенг маълумотлар берди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича Ялғаш Шомуродов сўзга чиқиб, 2023-2024 ўқув йилида асосий Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 7 нафар ўқувчи фахрли ўринни, республикада етакчи ўринни эгаллагани, халқ таълими тизимида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва ўқувчилари юқори натижаларга эришган, ўз устида доимий ишлайдиган, ўқитиш услубига эга малакали педагог кадрлардан 7 нафарига белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида устама тўланаётгани ҳам тилга олиб ўтилди. Шунингдек, айрим мактабларнинг ўқувчилари фанлар олимпиадасининг туман босқичида 4 йил давомида совриндор бўла олмагани, бунинг сабаблари ҳам муҳокама этилди.

Йиғилиш давомида туман ММТБ бошлиғи Ялғаш Шомуродов хорижий тил фани ўқитувчилари 2024/2025 ўқув йилига қадар В2 даражадаги сертификатларга эга бўлиш лозимлигини, шунга ҳаракат қилиши кераклигини эслатди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ҳам инглиз тилидан камида В2 сертификат олишлари, бу борада 40-мактаб етакчи эканлиги алоҳида таъкидлади.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган. Шу сабабли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча хорижий тил ўқитувчиларига 2024/2025 ўқув йилига қадар камида В2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозим.

Йиғилишда таълимдаги самарадорликни янада ошириш, педагогларнинг ўз устида ишлашларига эътибор қаратиш ва имконият яратиш, мактаблардаги шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида тегишли чора-тадбирлар, вазифалар белгилаб олинди.

Озода Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026