12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Фан ва таълим 👁 369

35-СОНЛИ МАКТАБДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНСНИНГ БЎЛҒУСИ БУНЁДКОРЛАРИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ОЛИШМОҚДА

35-СОНЛИ МАКТАБДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНСНИНГ БЎЛҒУСИ БУНЁДКОРЛАРИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ОЛИШМОҚДА

Амударё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 35-сонли умумтаълим мактаби туманнинг энг чекка ҳудуди – қардош Туркманистон Республикаси билан чегарадош Холимбег қишлоғидаги таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган намунали ўқув масканларидан бири саналади.

Мазкур мактабга ўқув-тарбия жараёнларини самарали  ташкил этиш борасидаги муаммоларини ҳал қилиш мақсадида 2008 йилда давлат умуммиллий дастури асосида 889 млн. сўм маблағ ҳисобига 315 ўринли янги бино қуриб берилди. Таълим муассасаси қамровидаги аҳоли сонининг ошиб бориши муносабати билан 2021 йилда инвестиция дастури доирасида лойиҳа қиймати, 3 млрд. 957 млн. сўм бўлган 330 ўринли қўшимча бино ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада холимбеглик ота-оналар ва уларнинг фарзандлари дилидаги орзулари ушалиб, мактаб замонавий қиёфа касб этди. Шу билан бирга кимё, биология, физика хоналари лаборатория машғулотлари олиб бориш имконини берувчи замонавий мактаб лабораториялари жиҳозлари билан таъминланди.

Айни пайтда 688 нафар ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олаётган мазкур ўқув даргоҳи ҳудуди тўлиқ интернет билан қамраб олинди. Бу эса ўқувчи-ёшларга янада самарали ва сифатли таълим-тарбия бериш имконини яратди.

Аҳил ва ташаббускор 67 нафар педагогика жамоаси фаолият юритаётган муассасада 4 нафар олий, 9 нафар 1- ва 22 нафар 2-тоифага эга, шунингдек, 32 нафар мутахассис билимдон ўқитувчилар ўқувчи-ёшларнинг  фан асосларини пухта ўзлаштиришларини таъминлаш йўлида фидойилик билан меҳнат қилишмоқда. Шу боис, мактаб ўқувчилари таълимда, маънавий-маърифий йўналишлардаги турли кўрик-танловларда, спортда юқори натижаларга эришмоқдалар.

Хусусан, “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 11 апрелда эълон қилинган Президент Қарорига мувофиқ ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мактабнинг қизлар жамоаси Ўзбекистонда 1-ўринни эгаллашди. Эришилган бу ютуқ эвазига Президентнинг юқоридаги Қарори, 5-бандида кўрсатилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларда ғолиб бўлган, ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган мактаб терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш кўзда тутилгани боис, 2023 йилда 35-сонли мактабга универсал спорт майдончаси қуриб берилди.

Ўтган 2022-2023 ўқув йили 35-сонли мактаб ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлари учун қувончли муваффақиятлар йили бўлди. Мактабнинг  11-синф ўқувчиси Барно Самандарова Президент Қарорига кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди, спортнинг минифутбол тури бўйича қизлар жамоаси Қорақалпоғистонда 1-ўринни эгаллашди, ўқувчиларнинг ОТМга ўқишга қабул қилиниш даражаси ошди. 2023-2024 ўқув йилини янада эзгу орзулар билан бошлаган ўқувчи-ёшлар фанлар олимпиадасининг туман ва республика босқичларида ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Хусусан, 10-синф ўқувчиси Лобар Зиёдбоева кимё фанидан, 11-синф ўқувчиси Шаҳриёр Каримбоев география фанидан ғолибликни қўлга киритишди. Мактабнинг ўғил болалар футбол жамоаси умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақаларда  1-2-ўринларни эгаллашди.

Эришилаётган ютуқларда инглиз тили фани ўқитувчиси Севара Жуманиёзова, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари  Мафтуна Ўрозбоева, Сайёра Розумовалар, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Шавкат Саидмуродовларнинг муносиб ҳиссалари бор.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини иккинчи  хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиётини йўлга қўйишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига кўра, мактабда инглиз тилидан ташқари, иккинчи хорижий тил – немис тилини ўргатиш бўйича 7-синфларда машғулотлар бошлаб юборилди. Шунингдек, қиз болаларга чеварлик, ўғил болаларга дурадгорлик ҳунарларини ўргатиш  йўлга қўйилди.

Мактаб педагогика жамоасининг мақсади эса битта – ўсиб келаётган ёш авлодни замон талаблари даражасидаги билим билан қуроллантириш. Чунки ана шундай талаблар даражасидаги билимга эга ёшларгина Учинчи Ренессансни бунёд этадилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026