Спорт
👁 2,596
“САРДОР” ЖАМОАСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Яқинда Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси коллеж ва академик лицейлари ўқувчилари иштирокида "Ёш чегарачилар” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Амударё академик лицейи ўқувчиларидан ташкил топган "Сардор” жамоаси ҳам иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ҳамда мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
"Ёш чегарачилар” спорт мусобақасида лицейнинг ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши 206-гуруҳ ўқувчиси Сардор Эрдошев, 207-гуруҳ ўқувчиси Қувват Матназаров, лицейнинг аниқ фанлар йўналиши 301-гуруҳ ўқувчиси Муҳаммад Отахонов, 101-гуруҳ ўқувчиси Марҳабо Ўрозбоевалар фаол иштирок этишиб, "Камолот” ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг фахриq ёрлиқлари билан тақдирландилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶