ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИДА 44-СОНЛИ МАКТАБДА “БАЛЛИ, ҚИЗЛАР” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Баҳор фаслининг кириб келиши ва кетма-кет бўлаётган байрамлар, турли айёмлар, тадоригу-тадбирлар юртдошларимизга кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ бахш этмоқда.
Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Ўзбекистон маҳалласидаги 44-сонли мактабда ҳам турли тадбирлар, байрам кечалари ташкил этилди. Айниқса, 5-“А”синф раҳбари ва ўқувчилари томонидан ташкил этилган "Балли қизлар" беллашуви ҳам жуда қизиқарли ўтди.
Тадбирни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Руфат Дўсимбетов очиб берди ва барча аёл-қизларимизни кириб келаётган баҳорий байрам билан қизғин табриклади.
Беллашувда ўқувчи-қизлар 6 та шарт бўйича ўзларининг билим ва маҳоратини намойиш этдилар. Байрам кечасида ўқувчилар томонидан Она, Баҳор ва Она Ватан ҳақида куйланган куй ва қўшиқлар, қизларимизнинг дилбар рақслари томошабинларга ҳақиқий байрамона кайфият улашди.
Беллашув давомида ҳакамлар ҳайъати раиси Севарой Отамуродова, аъзолари Мафтуна Кенжабоева ва Сабила Алимбоевалар томонидан маҳоратли қизларимизнинг меҳнатлари ҳаққоний баҳоланиб борилди. Якуний натижаларга кўра 1-ўрин Дилшода Еркаевага, 2-ўрин Диана Шомуродова, 3-ўрин Шоҳиста Отажоновага насиб этди. Ғолиб бўлган қизлар синф раҳбари томонидан тайёрланган байрамона эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Баҳорнинг илк кунларида ўтказилган ушбу байрам тадбири ҳақиқий байрамона кайфиятда якунланди.
Саломат Каримова, 44-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶