12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:56
Фан ва таълим 👁 432

ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИНИНГ ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИНИНГ ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАРИ

Ҳар бир бола иқтидор эгаси бўлиб туғилади. Унинг иқтидорини юзага чиқариш эса ота-она ва мактабгача таълим, умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари зиммасидадир. Болаларнинг илмли, ақлли ва етук бўлиб вояга етиши жамият тараққиёти учун ҳам зарурдир. Шунинг учун ўқитувчи-мураббийлар иқтидорли ўқувчиларни аниқлаши, уларни шу йўналишда ривожлантириши, уни юзага чиқаришга интилмоғи лозим.

Бунингдек шарафли вазифани адо этиш йўлида ҳаракат қилаётган Амударё туманидаги 44-сонли мактаб ўқитувчилари кўпгина ютуқларга эришмоқдалар.

Муассаса биноси қуввати 464 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 495 нафар ўқувчиларга 46 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда. Уларнинг 12 нафари касб малакасига кўра ойлик устамага эга.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти амалга ошираётган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ уларнинг бир гуруҳи билан яқиндан танишдик.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Райҳон Назарбоева иқтидорли, интилувчан, умидли ёшларидан бири. У аъло хулқи, фан асосларини пухта эгаллаётганидан ўқитувчиларнинг эътиборига тушган. Шу боисдан улар Райҳон билан дарсдан ташқари алоҳида ҳам шуғулланишади ва дарс машғулотлари давомида олган билимларини мустаҳкамлайдилар.

Райҳон бадиий китоблар ўқишни ҳам яхши кўради. У “Ёш китобхон” кўрик-танловининг қуйи босқичларида ғолиб бўлиб, туман босқичида иштирок этди ва фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Асосий фанлар олимпиадасининг туман босқичида она тили ва адабиёт фанидан иштирок этиб, қайд этган натижаларига кўра, кучли ўнталикка кирди.

Райҳон Назарбоеванинг ўз келажаги учун белгилаган орзулари юксак -бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб, жажжи ўғил-қизларни илмлар дунёси сари етаклаш, ўқиб, билим олишга қизиқтириш, иқтидорларига кўра ривожлантириш.

Мазкур мактабнинг 2-синф ўқувчиси Дилнура Аҳмаджонова эса аъло ўқиш билан бирга туман спорт мактабининг гимнастика тўгарагида бадиий гимнастика билан шуғулланади. Бу жажжигина қизалоқнинг Ўзбекистон маҳалласидан Манғит шаҳрига қатнаб, устози Шаҳодат Ражабова машғулотларида ушбу спорт турини нечоғлик яхши эгаллаётганини турли мусобақаларда эришган натижалари яққол кўрсатиб турибди.

У 2023 йилда Тошкент шаҳрида “Весёлые звёздочки” номли билан 2009-2019 йилларда туғилган қизлар ўртасида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича республика очиқ турнир, Урганч шаҳар, Нукус шаҳар, Боғот туман спорт мактаблари ўтказган очиқ биринчилик мусобақаларининг ғолиби. Келажакда спортчи бўлишни ният қилиб машғулотларни пухта ўзлаштираётган қизалоқ ўз натижалари билан туманимиз спорт шарафини юксалтиришни ният қилган.

Туман спорт мактабининг гимнастика тўгарагида бадиий гимнастика маҳоратини қунт билан ўрганаётган иқтидорли қизларнинг бири Севинчой Гулимбетовадир. У 44-сонли мактабнинг 3-синфида ўқийди. Уч йилдан бери дарсдан бўш вақтларида Ўзбекистондан Манғитга қатнаб, туман спорт мактабида мураббий Шаҳодат Ражабова раҳбарлигидаги бадиий гимнастика гуруҳи машғулотларида қатнашади.

Ўз маҳоратини оширишга сидқидилдан интилаётган қизалоқнинг спортда эришган ютуқлари кўпчиликка ибрат бўлгулик. Хусусан, у “Спорт маликалари”, “Қиш эртаги” республика мусобақаларида биринчи, иккинчи ўринларни, Беруний туман спорт мактаби, Навоий шаҳар спорт мактаби, Нукус шаҳар 1-сонли спорт мактаб очиқ биринчиликларида фахрли ўринларни эгаллади. 2023 йил “Весёлые звёздочки” номли республика мусобақасида биринчи, “Янги йил саргузаштлари” республика очиқ турнирида иккинчи ўринни енгиб олди. Унинг ҳисобидаги медаллар шодасининг 9таси 1-ўрин учун берилган.

Севинчой ўзи эришаётган ғалабалари замирида мураббийи Шаҳодат Ражабованинг, ўзининг спорт билан шуғулланишига шароит яратиб берган ота-онасининг эътибори, ғамхўрлиги борлигини фахр билан айтади.

Орзулари осмон қадар юксак Ўзбекистон маҳалласининг бу иқтидорли қизларининг келажаги порлоқ бўлишини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026