Диққат, эълон!
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” номли грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ ўсиб келаётган ёш авлод онгида бадиий асарлар мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш, унда баёт этилган воқеа-ҳодисаларни талқин этиш, асар воқеаларини таъсирчан услубда етказа олиш маҳоратини шакллантириш мақсадида “Мен ўқиган асар” мавзусида иншолар танловини эълон қилади.
Танловга иншолар 25 мартгача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилади ва 1-ўринга муносиб кўрилган иншо “Тараққиёт кўзгуси” газетасида ёритилади.
Иншолар компьютерда терилган, икки варақдан ортиқ бўлмаслиги талаб этилади ва муаллифнинг исм-шарифи, манзили, таҳририятга етказилиши керак.
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶