12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:53
Қишлоқ хўжалиги 👁 370

Томорқасидан самарали фойдаланаётган бободеҳқон ҳамюртларимиз ҳаётидан

Томорқасидан самарали фойдаланаётган бободеҳқон ҳамюртларимиз ҳаётидан

Мамалакатимизда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари сингари гул етиштириш, кўчатчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амударё туманида узоқ йиллардан буён гулчилик билан шуғулланиб, рўзғорини тебратиб келаётган ҳамюртларимиз талайгина.

Уйшин маҳалласида яшовчи ҳамюртимиз Омонбой Жалолов 15 йилдан буён гулчилик билан шуғулланиб келади. Биз билан суҳбат чоғида Омонбой ака гул етиштириш жуда нозик, катта сабр ва меҳр талаб қиладиган фаолият турларидан бири эканлигини, гул кўчатларини етиштириш билан шуғулланган инсонларнинг гўзаллик яратишга бўлган қизиқишлари, табиатга, ҳаётга муҳаббати янада ошишини алоҳида таъкидлади.

Омонбой Жалолов турмуш ўртоғи, фарзандлари билан бирга 1 сотих ер майдонида ташкил этган иссиқхонада ҳар йили 25 минг дона гул кўчатларини етиштиришади ва яхши даромад олишади. Турмуш ўртоғи, икки нафар ўғли ва қизи ўқиш ва ишларидан бўш вақтларида иссиқхонада гул кўчатларини парваришлашади.

Иссиқхонада Қорақалпоғистон Республикаси табиатига, иқлим шароитига мос бўлган ҳар хил турдаги гул кўчатлари етиштирилади. Шафран, петуня, катрандус, сальвия каби ноёб гуллар кўчатлари шулар жумласидандир. Етиштирилган гуллар кўчатлари Нукус шаҳри ва республикадаги барча туманларга буюртма асосида етказиб берилади.

Шу ўринда маълумот тариқасида келтириш жоизки, 2023 йилнинг 24 октябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Мазкур қарор билан 2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январга қадар туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланган бўлиб, ушбу ҳужжат гул етиштиришни яна ривожланириш борасида муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Тўлқин овулида яшовчи Азимжон Мухтаров ота-боболаридан ўрганган деҳқончилик сирларини бугун фарзандларига ўргатиб келаётган тажрибали деҳқонлардан биридир. Азимжон ака 25 сотих томорқа ер майдонида турли хил сабзавотлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб, оиласига яхши даромад олиб келмоқда.

Томорқанинг 5 сотих ер майдонига қурилган иссиқхонада 4 йилдан буён помидор, бодринг, бақлажон, карам каби маҳсулотлардан йилига 2 мартадан ҳосил олинади. Ҳосилни Манғит деҳқон бозорига олиб бориб сотишади ва оилага яхшигина қўшимча даромад келади.

Олий маълумотли, 33-сонли умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлган Азимжон аканинг деҳқончиликка, ерга бўлган меҳри бўлакча. Томорқасидаги бир қарич ерни ҳам бўш қўймасдан ҳар хил деҳқончилик маҳсулотларини экиб, йилига икки марта ҳосил олишни йўлга қўйган.

Турмуш ўртоғи Барно Шомуродова ҳам ушбу мактабнинг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, у ҳам ишдан бўш вақтларида томорқасидаги етиштирилаётган сабзавотларни парваришлашга кўмаклашади.

Азимжон аканинг икки нафар ўғли айни пайтда олий ўқув юртлари талабалари. Уларнинг ҳам деҳқончиликка қизиқишлари кучли бўлиб, ўқишдан бўш вақтларда иссиқхонада ва томорқада ота-оналари билан меҳнат қилиб келишмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026