28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:16
Жамият 👁 390

Манғитда Ички ишлар вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли томонидан хайрия концерти ўтказилди

Манғитда Ички ишлар вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли томонидан хайрия концерти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан тасдиқланган режа бўйича айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб вазирлик тасарруфидаги ашула ва рақс ансамблининг концерт дастурлари ўтказилмоқда.

18 апрель куни Амударё туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли спорт майдонида ҳам ана шундай хайрия концерти бўлиб ўтди.

Концерт дастурида асосан, ички ишлар органлари ходимлари, тизим фахрийлари, шунингдек, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ходимларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи раҳбари подполковник Учқун Тиллаев, ансамбль аъзолари – халқимиз севган сўз усталари Ўткир Мухаммадхўжаев, Зокир Очилдиев, хушовоз хонандалар Феруза Жуманиёзова, Улуғбек Холиқов, Суҳроббек Ҳамдамов ва Нурали Шукуруллаевлар иштирок этиб, ўзларининг чиқишлари билан томошабинлар кайфиятини кўтариб, завқ-шавқ улашди.

Ушбу ҳайрия концерт дастурини ташкиллаштиришдан асосий мақсад, ватанимиз тинчлигини ва осойишталигини таъминлаш йўлида ўзларининг ширин жонларидан, оромидан кечиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида вафот этган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр улашиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Шуни ҳам айтиш жоизки, маданият ва санъат ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим рол ўйнайди. Келажагимиз эгаларини Ватанга садоқат руҳида камолга етказишда, шунингдек, улар онгига миллий қадриятлар ва анъаналарга ҳурмат ҳиссини сингдиришда ҳам санъатнинг ўрни алоҳида.

Шу мақсадда ташкил қилинган Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамбли ҳам кўп йиллардан буён фаолият юритиб, ҳар йили мамлакатимизнинг турли ҳудудларига гастроль сафарларини ташкил этиб келади. Олис ва чекка ҳудудларда ўтказилаётган концерт дастурларида ҳам минглаб юртдошларимиз иштирок этиб, ансамбль аъзоларининг ватанпарварлик руҳи йўғрилган ижод намуналаридан баҳраманд бўлмоқда. Айниқса, бадиий сўз усталарининг чиқишлари концерт дастури иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлмоқда.

Бу каби хайрия концертлари жамиятимизда маънавий қадриятларни янада мустаҳкамлаш ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришда муҳим роль ўйнайди ҳамда санъат ва маданиятни янада оммалаштириш, ижтимоий масъулият ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини тарғиб қилиш орқали жамиятимизнинг турли қатламлари ўртасида ўзаро дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Концерт якунида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ва ногирон бўлиб қолган ходимларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари топширилди ва уларнинг қаҳрамонликлари хотирланиб, юксак эътироф этилди.

Концерт дастури кўтаринки руҳда ўтди ва тамошабинларнинг олқиш ҳамда эътирофларига сазовор бўлди. Тадбир давомида санъаткорлар ва хонандалар томонидан тақдим этилган мусиқий чиқишлар, ижро қилинган куй ва қўшиқлар халқимизнинг бирдамлиги ва маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қилгани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги ашула ва рақс ансамблининг хайрия концертлари мамлакатимиз бўйлаб бошқа шаҳар ва қишлоқларда ҳам давом этади.

Умид Ўрозалиев, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026