14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:47
Саломатлик 👁 423

СОҒЛОМ ҲАЁТ СОҒЛОМ МУҲИТДА ШАКЛЛАНАДИ

СОҒЛОМ ҲАЁТ СОҒЛОМ МУҲИТДА ШАКЛЛАНАДИ

Юртимиз маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларнинг ўзаро аҳил-иноқ бўлиб яшашига эришиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, уларга миллий қадрият ва урф-одатларимизни кенг тарғиб этиш бугунги куннинг асосий вазифаларидандир. Боиси, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит соғлом бўлса, ёшларнинг диний ақидапарастлик, турли таҳдидлар, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олди олинади, соғлом муҳитда соғлом ҳаёт тарзи шаклланади.

Бунингдек хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида Амударё туманида фаолият юритаётган amunews.uz веб-сайти таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган грант танловида “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди. Айни кунларда мазкур давлат гранти лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда.

18 апрель куни мазкур лойиҳа иш режасига мувофиқ туманимизнинг Дўрман овулида бир гуруҳ ижодкорларнинг овул аҳолиси билан учрашуви ўтказилди. Унда овул фуқаролар йиғини масъуллари, аҳоли вакиллари, таълим ходимлари ва фахрийлар иштирок этдилар.

Тадбирни веб-сайт мухбири, лойиҳа координатори Ойгул Ражабова очди ва олиб борди. У ўз сўзида грант лойиҳаси режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар, мазкур тадбирни ўтказишдан кутилаётган натижаларга тўхталди.

Инсон зоти доимо маънавий озуқа олишга интилади. Бунда оммавий ахборот воситаларининг, бадиий асарларнинг ўрни алоҳида. Ҳа, бадиий асарлар мутолааси ҳар биримизга бетакрор таассуротлар ҳадя этади, шууримизни ойдинлаштиради, дунёқарашимизни кенгайтиради, яшаш, тириклик қадрини янада чуқурроқ англашга ўргатади.

Ана шундай китоблар муаллифлари билан юзма-юз учрашув, уларнинг ижод намуналарини ўзларидан эшитишнинг эса завқи ўзгача. Бу – грант лойиҳаси доирасида ўтказилган навбатдаги тадбирда ҳам яққол акс этиб турди. Шу сабабли ҳам бутун Амударё туманидагина эмас, республикада танилган, қатор китоблар муаллифи, оддий ва самимий тилда ёзилган шеърлари билан ўз мухлисларига эга бўлган ижодкор, асли дўрманлик, айни кунда Манғит шаҳрида яшаб, ижод этаётган Шомурод Хўжановнинг, иқтидорли ижодкор Зуҳра Аҳмедоваларнинг ўқиган ҳар бир шеърини йиғилганлар берилиб тингладилар ва қарсаклар билан олқишлаб турдилар.

Шеърхонлик тугагач, ҳудуддаги 84-сонли мактаб директори Эркин Қурбонбоев, овул нуронийларидан бири, халқ таълими фахрийси Фарҳод Ўрозбоевлар сўзга чиқиб, тадбирдан барча улкан таассуротлар олганлигини таъкидлаб, овул аҳолиси билан учрашувга ташриф буюрган ижодкорларга чексиз миннатдорчилик билдирдилар.

“Соғлом ҳаёт – соғлом муҳит” номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилган ижодкорлар билан учрашув дўрманликларда улкан таассуротлар қолдирди, уларни янада кўпроқ китоблар мутолаа қилишга ундади.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019