28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 17:11
Фан ва таълим 👁 425

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 65-сонли мактабда волейбол мусобақалари ўтказилди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 65-сонли мактабда волейбол мусобақалари ўтказилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча жойларидаги таълим масканларида, меҳнат жамоаларида хотира кечалари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, ўтганлар хотираси ёдга олинмоқда ҳамда нуронийларга эҳтиром кўрсатилмоқда. Амударё туманидаги 65-сонли мактабда ҳам тажрибали ўқитувчи, марҳум Дурдибой Атабоевнинг хотирасига бағишлаб спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тадбирни 65-сонли мактаб дректори Шаҳноза Хўжамуротова очиб, хотира кечаси ҳамда мусобақа иштирокчиларини яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади. Устоз Дурдибой Атабоевнинг қизи Боғдагул Атабоева, дўсти, курсдоши ва ҳамкасби Йўлдошбой Ўразимбетовлар йиғилганларга марҳумнинг ҳаёт йўли, ибратли ишлари ҳақида ўз хотираларини сўзлаб бердилар.

Айтиб ўтиш керакки, Дурдибой Атабоев 1939 йилда собиқ Қипчоқ туманининг Кўкчи маҳалласида оддий деҳқон оиласида дунёга келган. Унинг айни ёшлик даври Иккинчи жаҳон урушининг оғир ва суронли йилларига тўғри келади.

У ёшлик чоғида спортга қизиқиши туфайли 1959 йилда Нукус Давлат педагогика институтнинг жисмоний тарбия факультетига ўқишга кириб, ушбу даргоҳнинг спорт мусобақаларида фаол иштирок этди. Кейинчалик ўқишни олий баҳоларга муваффақиятли тамомлаб, 1963 йилда туманимиздаги собиқ Йўлдош Охунбобоев номли ўрта мактабига ишга кирди. Ўз фаолияти давомида ўқувчиларга қунт билан билим бериб, уларни спортга ошно қилди.

Дурдибой Атабоев ўзининг серқирра фаолияти давомида туманимизнинг 11-сонли ва 18-сонли мактабларида дарс бериб, юзлаб спортсевар ёшлар ҳамда шогирдлар тайёрлади ҳамда овул ёшларининг суюкли устозига айланди.

Ушбу хотира кечаси яна шу жиҳати билан аҳамиятлики, у мактаб жамоасининг ҳамжиҳатлиги, авлодлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда ҳам восита бўлди. Зеро, бу алоқалар нафақат ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди, балки таълим сифатини ошириш ва мактабдаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу каби ташаббуслар келгусида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасидаги мулоқотни янада кучайтириш, улар ўртасида ўзаро ҳурмат ва қадрдонлик туйғуларини ривожлантириш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш орқали жамият ривожига ҳам ҳисса қўшади.

Мактаб маъмурияти ва иштирокчилар тадбир ташкилотчилари – 65-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Санжарбек Уразбоев, Рустам Болтабоев, Ўктам Болтабоев ҳамда 24-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Давлатёр Ражаповларга миннатдорчилик билдирдилар.

Муросасиз ва кескин баҳсларга бой бўлган волейбол мусобақалари эса нафақат иштирокчилар, томошабинларнинг ҳам спортга иштиёқини янада оширди. Зеро, спорт инсоннинг жисмоний ва маънавий камолотида муҳим роль ўйнайди. У нафақат соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, балки шахснинг ижтимоийлашуви ва маънавий ривожланишига ҳам катта таъсир кўрсатади.

Спорт шунингдек, ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашда, уларнинг жисмоний ва психологик саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам катта роль ўйнайди. Шу билан бирга, спорт орқали инсон ўзининг ички имкониятларини намоён қилиш ва шахсий мақсадларига эришиш учун керакли мотивация ва интилишни ривожлантириш имкониятига эга бўлади.

Ана шундай улкан маънавий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбир сўнгида ғолибларга ва иштирокчи жамоаларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026