12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:07
Саломатлик 👁 378

40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида қандли диабетга скрининг текширувлари ўтказилди

40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида қандли диабетга скрининг текширувлари ўтказилди

Қандли диабет — бу инсон саломатлигига жиддий таҳдид солувчи касалликлардан бири ҳисобланади. Бу касаллик углеводлар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, инсулин ишлаб чиқариш ёки унинг таъсирининг етишмаслиги натижасида пайдо бўлади. Қандли диабетнинг эрта аниқланиши ва самарали даволаниши касалликнинг оғир асоратларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Шу мақсадда академик Ёлқин Тўрақулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг бир қатор ҳудудларида 40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида скрининг текширувлари ўтказилди.

Скрининг текширувлари — бу касалликнинг бор-йўқлигини аниқлаш учун амалга ошириладиган тестлардир. Бу тестлар орқали диабетнинг дастлабки босқичларидаёқ уни аниқлаш мумкин, бу эса касалликнинг олдини олиш ёки ривожланишини секинлаштириш имконини беради.

Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш ва профилактика муассасаларида бўлиб, беморлар аҳволидан хабар олди ва уларни даволовчи шифокорларга тегишли тавсиялар берди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистонда қандли диабет ва диабет олди ҳолатларини аниқлаш учун скрининг текширувларини ўтказиш амалиёти кенг жорий қилинмоқда. Амударё тумани бўйича 2,5 мингдан ортиқ қандли диабетга чалинган беморлар рўйхатга олинган. Дунё бўйича ҳамда Ўзбекистон миқёсида олиб қаралганда аҳолининг 8-10 фоизи ушбу касалликдан азият чекади. Бундан келиб чиқадики, туман бўйича 20 мингга яқин одам қандли диабетга чалинган бўлиши, аммо аксарияти бу ҳақида билмаслиги ёки шифокорга вақтида мурожаат қилмаган бўлиши мумкин. Бу эса келгусида касалликнинг оғир асоратлар билан кечишига олиб келади.

Шу сабабли ҳам юқори хавф гуруҳида бўлган инсонлар, жумладан 40 ёшдан ошганлар ҳар йили бир маротаба қондаги қанд миқдорини аниқлаш учун тегишли таҳлилларни топширишлари тавсия этилади.

Академик Ёлқин Тўрақулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг мутахассислари марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали реконструктив пластик жарроҳлик бўлимида ҳам бўлиб, 16 нафар қандли диабет асоратлари мавжуд бўлган беморларни чуқурлаштирилигна тиббий кўрикдан ўтказиди ва улардан 4 нафарида жарроҳлик операцияларини бажарди. 

Малакали врачлар ташрифи Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш-профилактика муассасалари шифокорларининг билим ва тажрибаларини янада такомиллаштиришда ҳам муҳим имконият бўлди.

Нотўғри овқатланиш, камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқадиган ортиқча вазн, носоғлом турмуш тарзи сабаб қандли диабет билан касалланганлар сони йилдан-йилга кўпайиб, касалликнинг ўзи эса борган сари ёшармоқда. Шу боис, диабетнинг олдини олиш бугун соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалардан биридир. “Қарс икки қўлдан чиқади” деганларидек, нафақат тиббиёт ходимлари, балки аҳоли, айниқса 40 ёшдан ошган юртдошларимиз ҳам ўз саломатликларига бефарқ бўлмай, ҳар йили қондаги қанд миқдорини текширтириб туришлари лозим. Бу эса касаллик келиб чиқишининг олдини олиб, уни барвақт аниқлаш ва даволаш имконини беради.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026