12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:14
Фан ва таълим 👁 399

“Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида ўқувчилар Амударё ихтисослаштирилган мактабида яратилган замонавий шароитлар ва имкониятлар билан таништирилди

“Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида ўқувчилар Амударё ихтисослаштирилган мактабида яратилган замонавий шароитлар ва имкониятлар билан таништирилди

“Менинг фарзандим ҳам эртага шу мактабда таҳсил олиши шарт!” Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида ўтказилган очиқ эшиклар кунида ота-оналардан бири яратилган шароитлар, ва мактаб ўқувчиларининг эришган ютуқларидан мамнун бўлиб айнан шундай деган эди.

Ёш авлод таълим-тарбияси, истиқболи билан боғлиқ ҳар қандай масала бугун жамиятни қизиқтиради. Зеро, фарзандининг келажаги, оиласи фаровонлигини ўйлаган ота-она ўғил-қизини баркамол қилиб вояга етказиш ташвиши билан яшайди. Бу эзгу ният Ватанининг ҳурлиги ва тараққиётини, халқининг фаровонлиги ҳамда истиқболини кўзлаган ҳар бир давлат ва жамиятнинг олий мақсади ҳисобланади.

 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё тумани ихтисослаштирилган мактаби ҳам ёш авлоднинг таълим-тарбиясида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келяпти десак, адашмаган бўламиз. Чунки мактабнинг саралаб олинган, билимга чанқоқ ва интилувчан ўқувчилари туманимиздаги энг малакали ўқитувчилар кўмаги билан республика миқёсида фахрли ютуқларга эришиб келмоқда.

Мактабда ҳар йили ўқиш мавсуми якунланиши арафаси ва янги қабул жараёнлари бошланишидан олдин “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил қилинади. Шу муносабат билан жорий йил ҳам жараён учун зарур ташкилий ишлар амалга оширилди. Тадбир доирасида мактабда ўқиш учун ҳужжат топширмоқчи бўлган ўқувчилар ота-оналари ва устозлари билан ташриф буюришди.

Дастлаб, меҳмонларга интерактив панель орқали таълим даргоҳидаги ҳаётни ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш қилинди. Шундан сўнг, йиғилганларга бевосита мактабнинг фаол ўқувчилари томонидан уларнинг таълим олишлари учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар бериб борилди.

Эгнидаги кийим қаддига ярашиб, бу ердаги сифатли таълим ва замонавий шароитлар натижасида ўзи ва тенгдошлари эришаётган ютуқлар ҳақида хорижий тилда бурро гапириб турган Жаҳонгир Йўлдашев ҳамда мактабнинг бошқа фаол ўқувчилари барчанинг кўнглида ҳавас уйғотди.

Мактаб салоҳиятини акс эттириб турган миллий бурчак ҳам келганларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб қилди. Махсус рамкаларга жойланиб, ифтиҳор билан деворга осиб қўйилган ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар айтилаётган фикрларнинг нечоғлик рост эканлигини кўрсатади. “Ҳа, менинг фарзандим ҳам шундай натижаларга албатта эришади” – ота-оналар ўқувчиларнинг ютуқлари билан танишар экан, шу каби орзу қилишган бўлса, ажаб эмас.

Бошқа ўринда эса, мактабнинг тадбирга масъул ўқитувчиларидан бири Шоҳзод Исмоилов йиғилганларга қабул жараёни ва зарур ҳужжатлар ҳақида гапириб, ўқувчиларга имтихонга тайёргарлик кўриш учун зарур тавсиялар билдириб, саволларга жавоб бериш асносида самимий саҳбат қурди.

Шу билан биргаликда тадбир иштирокчилари компьютер ва робототехника дарсларига мосланган синфхоналар, кимё-биология ва физика лаборатория синфхоналарига кириб, бевосида амалий дарс жараёнлари билан танишди. Ҳар бир ўқувчи алоҳида замонавий компьютер билан таъминланган, ўқитувчи эса, “ақлли” монитор орқали қизиқарли дарс ўтяпти. Бу каби машғулотлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Рости, олдинлари бундай замонавий шароитлар фақат орзу эди. Бугун таълим соҳасидаги ислоҳатлар сабаб хаёллар ҳаётимизга кириб келди.

Кимё-биология ва физика лабаротория синфхонасидаги тажриба жараёнлари, шубҳасиз, назрия ва амалиёт уйғунлигини кўрсатади. Бундай машғулотлардан кейин ўқувчиларнинг билими эса ўн карра мустаҳкамланади. Девордаги ўқув қуроллари, ўзида маълум бир мавзуни акс эттирган стендлар ўқувчиларни илм оламига чорлайди. Ҳар бир синфхонада дарслар инновоцион методлар асосида олиб борилади. Ўқувчилар нафақат мавзуларни, балки мулоқот қилиш маданиятини ҳам ўрганади.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири давомида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Меҳмонлар мактабдаги таълим тизими ва ўқитиш методикаси, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Мактабда ўтилаётган ҳар бир машғулот ўқувчиларнинг қизиқиши ва иқтидори ҳисобга олинган ҳолда ташкил қилинади. Негаки ўзи севган машғулот билан шуғулланган инсонгина қилаётган ишидан завқ олади. Ҳар бир ўқувчи – бир олам. Уларнинг яширин қирраларини очишда эса тажрибали ва ўз касбининг устаси бўлган педагоглар жамоаси тинимсиз меҳнат қилишади.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида мактабда ташкил қилинган “Турон” ансамбли меҳмонларга ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишлари ва ажойиб шеърий композициялар ва рақсларни намойиш қилишди.

Янги ўқув йилида мактабга қабул қилинадиган ўқувчилар танлаган йўналишлари ҳақида кенг маълумотларга эга бўлиб, қизиқтирган барча саволларига мактабдаги экскурсия давомида жавоблар ва тегишли тавсияларни олишди.

Қабул жараёнларидан олдин мактабнинг ўқитувчилари томонидан яратилган Телеграмдаги @amudaryo_imtihon канали ва махсус Телеграм-бот ҳам тестга тайёрланаётган ўқувчиларга анча ёрдам бериши таъкидлаб ўтилди.

Маълумот ўрнида, ихтисослаштирилган мактабга умумтаълим мактабларининг 4-синф битирувчи ўқувчилар аниқ фанлар, 6-синф битирувчилари эса табиий фанлар йўналишлари бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилинади.

Амударё тумани ихтисослаштирилган мактаби янги ўқув йилида Сизни кутиб қолади, азиз ўқувчилар. Таълим даргоҳининг ягона масади – баркамол авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшиш ва етук кадрларни тарбиялашдир.

Юлдуз Турсунбоева, Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026