12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:08
Фан ва таълим 👁 425

2919 нафар битирувчи, 27та олтин ва 4та кумуш медаль: умумтаълим мактабларида ўқув йили ниҳоясига етди

2919 нафар битирувчи, 27та олтин ва 4та кумуш медаль: умумтаълим мактабларида ўқув йили ниҳоясига етди

25 май – унитилмас лаҳзалар ва ҳис-туйғуларга бой кун. Ушбу санада мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” садолари янграб, яна бир ўқув йили якунланди. Ҳамманинг кўнглида ҳаяжон. Битирувчи синф ўқувчилари катта ҳаёт остонасида турибди. Бошқа ўқувчилар эса, яна бир синф юқорилайди. Фарзандининг бугунги камолидан, эришган ютуқларидан ота-оналар хурсанд. Уларнинг кўзларида қувонч ёшлари. Ўқитувчи-устозлар эса ўз фарзандидек ардоқлаб, таълим-тарбия берган ўқувчиларини қадрдон даргоҳ остонасидан янги марралар тамон кузатди.

Жорий йилда Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфини жами 2919 нафар ўқувчи ёшлар битирди. Уларнинг 27 нафари олтин ва 4 нафари кумуш медаль соҳиб ва соҳибалари бўлишди.

25 май куни барча мактабларда 1-, 4-, 9- ва 11-синф ўқувчилари иштирокида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Туманимиздаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган битирув кечасига Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Азамат Бекмуротов, Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шомуротовлар ташриф буюрди.

Дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шомуротовлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Азамат Бекмуротовлар сўзга чиқиб, битирувчи синф ўқувчиларини ҳаётларидаги катта вазифани муваффақиятли бажаргани билан самимий табриклаб, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилади. Улар ўзлари таҳсил олган даврларни эслаб, бугун давлатимиз тамонидан яратилган шарт-шароит ва берилаётган имкониятлардан ёшлар тўғри фойдаланишлари зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

Сўнгги йилларда соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб таълим тизими замон талаблари даражасида тараққий этмоқда. “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди. Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида билмга чанқоқ ёшлар замонавий шароитларда инновацион метод ва дарсликлар асосида жаҳон андозаларига мос сифатли таълим олишяпти. Янги олий ўқув юртлари ташкил қилиниб, ўрта ва ўрта махсус маълумотлиларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш даражаси ошмоқда.

Тадбирда мактаб директори Даврон Ариков битирувчиларни ва уларнинг ота-оналарини яна бир ўқув йили муваффақиятли якунлангани билан самимий табриклаб, жорий ўқув йилида эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, 11-синф ўқувчиси Ҳафиза Мақсудова хорижий тилдан халқаро сертификат соҳибаси бўлди. Ҳулкарой Юлдашева, Севинч Шомуротова, Шаҳзода Юсуповалар ҳам хорижий тилдан миллий сертификани қўлга киритишди. Дилдора Сафарбоэва эса умумтаълим мактаблари ўртасида ўтказилган фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида география фанидан фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Тадбирда қатнашган ота-оналар ўқитувчи-устозларга миннатдорлик билдиришди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Жорий ўқув йилида Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабини 45 нафар ўқувчи битирди. Уларнинг 28 нафари миллий ва 20 нафари халқаро сертификатларга эга бўлди. Жумладан, Худойберган Шарифов ва Шоҳруҳ Раҳимовлар инглиз тилидан B2 ҳамда математика бўйича миллий сертификатидан А+ даражаларини олишга муваффақ бўлишди. Ботиржон Камолов эса муддатидан олдин 4та халқаро олийгоҳга ўқишга қабул қилинди.

Тадбир якунида “Аълочи ўқувчи”, “Жонкуяр она”, “Фаол ота”, “Масъулиятли ота-она” номинациялари бўйича ташаккурномалар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.

Жорий ўқув йили давомида Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби ҳам кўплаб ютуқларга эришди. Хусусан, бу йил мактабни 160 нафар ёшлар тамомлаган бўлса, уларнинг 3 нафари – Лайло Илҳомова, Ирода Исмоилова, Дилафруз Баҳтиёровалар муваффақиятли олтин медаль соҳибалари бўлишди. 6 нафар ўқувчи эса муддатидан олдин талабалик бахтига муяссар бўлди. Жумладан Лайло Илҳомова Кореа Республикасидаги олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган.

Битирувчилар учун бу кун ҳаяжон ва қувончга тўла унутилмас сана ҳисобланади. Чунки улар жонажон мактаби, дўстлари ва ардоқли устозлари билан хайрлашади ҳамда янги ҳаёт сари қадам қўядилар. Ўқитувчилар учун эса бу сана ўз ишларини сарҳисоб қилиш, меҳнатларининг самарасини кўриш ва битирувчилар билан хайрлашиш имкониятидир. Ушбу сана ота-оналар учун ҳам унутилмас таассуротларга бой бўлди. Улардан қай бирлари болажонининг 1-синфни тугатаётганига қувонса, яна бирлари дилбандининг биринчи устози билан хайрлашмоқда. 9-синфни тамомлаётган аксарият ўқувчиларнинг ота-оналари фарзандларини касб-ҳунар таълимига йўналтиришни мўлжаллаётган бўлса, 11-синф битирувчиларининг ота-оналари эса қайси таълим муассасаларига ҳужжат топширишни ўйлаб, режалар тузмоқда.

Тадбир сўнгида “Сўнгги қўнғироқ” жаранглаб, ўқув йили расман ниҳоясига етди.

25 май куни эрталаб туманимизнинг илғор таълим муассасаларидан ҳисобланган 16-сонли мактабда ҳам “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Жорий ўқув йилида мазкур мактабнинг 4та 11-синфларини жами 102 нафар ўғил-қизлар тамомлашди. Улар орасида юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар талайгина. Жумладан, Зоҳиджон Озодов муддатидан олдин талаба бўлиб, Тошкент халқаро Вестминстер университетига ўқишга қабул қилинди. Шунингдек, Маҳмуд Қозоқбоев ҳамда Шавкат Қўчқоровлар хорижий тил бўйича B2 даража сертифатларини қўлга киритишди.

Тадбирда сўзга чиққан мактаб масъуллари ва ота-оналар битирувчиларнинг келажакдаги ҳаёт йўлларида муваффақиятлар ёр бўлишига, орзу-ниятларининг рўёбга чиқишига тилакдош бўлдилар. Фурсатдан фойдаланиб, барча битирувчиларга ҳаётнинг янги босқичига қўяётган қадамлари муборак бўлишини тилаймиз, ўзларининг чексиз салоҳиятларини ишга солиб, дунёни ўзгартиришга қодир бўлган янгиликлар ва ижод маҳсуллари яратишларига ишонамиз. Зеро, ёшларимизнинг бугунги ҳаракати Янги Ўзбекистоннинг эртанги тақдирини белгилаб беради. “Сўнгги қўнғироқ” садолари билан янги ҳаётга қадам қўяётган битирувчилар Учинчи Ренассанснинг мустаҳкам пойдеворини яратиш йўлида илм-марифат ва куч-ғайрат билан хизмат қилишига ишонамиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026