40-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари иштирокида “ATV” телеканали таҳририятига экскурсия ташкил қилинди
Экскурсияда мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари Гулноза Ражабова, Меҳрибон Бекбергенова, Шоҳира Юлдашева ҳамда 1-синф ўқувчилари иштирок этди.
Иштирокчиларга “ATV” телеканали оператори Равшан Баҳромов, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Маҳмуджон Шомуродов ва “Тарақиёт кўзгуси” газетасининг махсус мухбири Шоҳзод Қурбонбоевлар томонидан телеканал ва газетанинг тарихи ҳамда бугунги фаолияти тўғрисида, кўрсатувлар тайёрланиш жараёни ҳақида маълумотлар берилди.
Шоҳзод Қурбонбоев болалардан келажакда ким бўлишни орзу қилишларини сўраб, улар билан дилдан суҳбатлашди. Одилбек Алламбергенов, Суҳроб Аминбаев, Мадина Абдуллаева каби ўқувчилар устозлари каби ўқитувчи, шифокор ва юрист бўлишни исташларини билдирди.
Тадбир иштирокчилари телеканал студиясида яратилган ўзгача ижодий муҳитнинг гувоҳи бўлишди. Деворларга ишланган маҳсус фонлар уларнинг эътиборини жалб қилди. Болалар ойнаи жаҳон орқали кўрган кўрсатувларини эслаб, саволлар беришди. Шунингдек, ўқитувчилар томонидан бир вақтлар ўз аудиториясига эга бўлган “Заминнинг боласи” форматидаги кўрсатувлар бугун ҳам зарурлиги таъкидланди.
Шундан кейин, ўқувчилар таҳририят қошида ташкил қилинган ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзида жамлаган кутубхона билан таништирилди. Муқовалари бир-биридан чиройли бўлган китоблар болаларда қизиқиш уйғотди. Устозлар кутобхонадан фойдаланиш ва аъзолик тартиби ҳақида сўрашди. “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Маҳмуджон Шомуродов ўқувчиларга ёзги таътилда ҳам кутубхонага тез-тез келиб туришларини тавсия қилди. Жараён давомида унитиламас лаҳзалар фотокамера хотирасига муҳрлаб борилди.
Тадбир якунида ўқитувчилар экскурсия учун таҳририят ходимларига миннатдорлик билдиришди.
Шоҳзод Қурбонбоев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶