12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:39
Адабиёт 👁 601

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси, атоқли шоира Зулфия Оллоёрова муборак 60 ёшни қарши олди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси, атоқли шоира Зулфия Оллоёрова муборак 60 ёшни қарши олди

Адабиёт – кўнгил иши, илҳом самараси, руҳият ва кечинмалар ифодасидир. Ижод – мураккаб жараён. Сўзга умрини баҳшида этиш учун инсонда катта жасорат бўлиши лозим. Адабиёт халқни тарбиялаб, ёш авлодни бегона ғоялар таъсиридан сақлайди. Ўлмас ижод намуналари эса ҳар биримизни эзгуликка чорлаб туради. Шоир ва ёзувчилар маънавий обидаларнинг моҳир меъморларидир. Уларнинг ибратли умр йўлини тарғиб қилиш ёш авлоднинг маънавий камолотида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шу мақсадда мамлакатимизда шоир ва ёзувчилар ҳамда ижод аҳлига алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, таваллудига бағишланган адабий-бадиий кечалар, юбилей тадбирлари мунтазам равишда ташкил қилинади. Давлатимиз томонидан ҳар йили ўз ижодий меҳнати билан халқ фаровонлиги ва юрт равнақи йўлида хизмат қилиб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган ижодкорлар меҳнатининг эътироф этилиши жамиятда зиёли қатламнинг мавқейини янада оширяпти.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, амударёлик таниқли шоира, бир қатор китоблар муаллифи, кўплаб ёш ижодкорларнинг севимли устози Зулфия Оллоёрова муборак 60 ёшни қарши олдилар. Сана муносабати билан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Амударё тумани Маданият бўлимида юбилей тадбири ташкил этилди.

Тадбирга Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси масъул котиби Бекназар Ерназаров ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир ва ёзувчи Жолдасбай Нуриллаевлар ташриф буюрди. Шунингдек кечада, туман Маънавият ва маърифат бўлими муутахассиси Зарифа Соатбоева, туманимизнинг таниқли шоирлари Турсунбой Абдуллаев, Аҳмад Нафасов, Шомурод Хўжанов, Худойберган Жумамуродов, шоира Зуҳра Аҳмедовалар ҳамда ижодкорнинг муҳлислари, шогирдлари, қариндошлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Кечага ажойиб сухандон Қудрат Матсафоев бошловчилик қилди. Санъаткор Ваҳобжон Абдуллаев ижросидаги жонли қўшиқлар кечага ўзгача файз бағишлади.

Дастлаб устоз шоир, сухандон Турсунбой Абдуллаев сўзга чиқиб, муборак 60 ёшни қарши олганлиги билан Зулфия Оллоёровани табриклаб, ўзининг самимий тилакларини изҳор этди. Шоиранинг ижод йўли хусусида тўхталиб, ижоди ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

Шунингдек, меҳмон ижодкорлар Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби Бекназар Ерназаров ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир ва ёзувчи Жолдасбай Нуриллаевлар ҳам сўзга чиқиб, шоирани юбилей ёш билан самимий қутладилар. Меҳмонлар юбилярга уюшма томонидан тақдим этилган табрикнома ва совғаларни тантали равишда топширишди.

Шуни қайд этишимиз керакки, Зулфия Оллоёрованинг бугунги кунга қадар “Уфққа қоқилган ишқ”, “Дунёликда дунё ранглари”, “Кўнгилнинг чор нағмаси” каби шеърий топламлари нашр қилинган. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Жиенбай Избасқанов томонидан шоира шеърлари қорақалпоқ тилига тажрима қилинган ва 2013 йилда “Муҳаррир” нашриётида “Суйемен ақ булттай паклик жолын” номи билан нашр қилинган. Зулфия Оллаёрова 2014 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган. У 2012-2019 йиллар давомида Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар марказида тўгарак раҳбари вазифасида фаолият юритган. Ҳозирги кунда “Боғ” маҳалла фуқаролар йиғинида маслаҳатчи вазифасида меҳнат қиляпти.

Юбилей тадбири давомида устоз шоир Аҳмад Нафасов ва Шомурод Хўжоновлар ҳам сана муносабати билан Зулфия Оллаёровани самимий қутлаб, шоирага бағишланган табрик шеърларини ўқидилар. Шунингдек, 14-сонли мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари ҳам кечага файз бағишлади. Зулфия мукофоти соҳибаси Барно Самандарова ҳам устозини табриклаб, шоира ижодидан ёд олган шеърларини ифодали ўқиди.

Кеча якунида Зулфия Оллоёрова тадбир ташкилотчиларига, меҳмонларга ва барча иштирокчиларга самимий миннатдорлик билдирди.

Фурсатдан фойдаланиб биз ҳам Зулфия Оллоёровани 60 ёшлик юбилейи билан муборакбод этиб, шоирага сиҳат-саломатлик ва бардавом ижод тилаймиз. Адабиётга бўлган муҳаббат кўнглимизни асло тарк этмасин.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026