28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 06:57
Спорт 👁 462

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказилган ўйинлар ғолиблари муносиб тақдирланди

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказилган ўйинлар ғолиблари муносиб тақдирланди

Аҳоли саломатлиги, айниқса, ёшларнинг куч ва имкониятларини юзага чиқариш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги ўйинларининг Амударё тумани босқичи якунланди. Жорий йилнинг 1 июнь куни туман Хотира майдонида мазкур мусобақанинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Собир Хўжаметов, сектор раҳбарлари, Давлат хавсизлик хизмати туман бўлими масъуллари, ҳоким ўринбосарлари, соҳа масъуллари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этди. Меҳмонлар қизил йўлак бўйлаб юриб келар экан, ёшлар билан дўстона саломлашиб, кўтаринки кайфият тилашди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

 Шундан кейин туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, спортчи ёшларни ғолиблик билан тантанавор табриклади. Табрик нутқида такидланганидек, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақалар чекка-чекка ҳудудлардаги ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг орзу-истакларини амалга ошириш йўлида муҳим қадам ҳисобланади. Ўз навбатида, мазкур имкониятлар ва эътибордан самарали фойдаланган ёшларимиз салмоқли ютуқларни қўлга киритаётгани алоҳида эътироф этилди.

Жумладан, 2023 йилда спортнинг мини футбол тури бўйича Холимбег овулининг қизлар жамоаси давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси босқичида муносиб иштирок этган эди.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамолиддин Юсупов мусобақанинг кейинги босқичларида туманимизнинг обросини муносиб ҳимоя қилишларини сўраб, спортчи ёшларга омад ва зафарлар тилашди.

Шундан кейин тур ва йўналишлар бўйича мусобақа ғолиблари, фаол иштирокчилар ҳамда мураббийлар навбат билан саҳнага таклиф этилди.

Футбол – миллионлар ўйини. Болалигида майдонларда топ тепиб, “футбол юлдузлари”га ҳавас қилмаган бола кам бўлса керак. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра футбол бўйича 1-ўринни эгаллаган Тўлқин овули жамоаси, 2-ўринни қўлга киритган Беш овул маҳалласи жамоаси ҳамда 3-ўринга лойиқ деб топилган Куюк кўпир овули жамоасининг ҳар бир аъзоси медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сўнги йилларда туманимизда ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган мини футбол майдончалари ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтишига имконият яратмоқда. Натижада туманимизда бу спорт тури анча ривожланмоқда. Бу йилги Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг ҳар қачонгидан ҳам муросасиз тўқнашувларга бой бўлгани фикримизнинг исботидир. Ўйинлар якунига кўра ўғил болалар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича 1-ўринни Бўстон маҳалласи жамоаси, 2-ўринни билан Қизилчоли маҳалласи жамоаси ва 3-ўринни Беруний маҳалласи жамоаси эгаллади. Жамоа аъзолари тегишли равишда олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланди.

Туманимизда спортнинг мини футбол тури билан нафақат йигитлар, балки қизлар ҳам фаол шуғулланишади. Спортчи қизларимизнинг ютуқлари республика миқёсида эътироф этилган. Қизлар ўртасида ушбу спорт тури бўйича 1-ўрин Холимбег овули жамоасига, 2-ўрин Оқ олтин овули ва 3-ўрин Намуна маҳалласининг қизларига насиб қилди.

1-ўринни қўлга киритган жамоалар Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олишди.

Ғолиб жамоаларга Давлат хавфсизлик хизмати кубоги ва медаллар тантановар равишда топширилди. Шунингдек, барча совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир санъаткорлар ижросидаги концерт дастури билан давом этди. Навқирон ёшлик ва юрт мадҳи тараннум этилган шўх қўшиқлардан завқланган ёшлар ғалабани кўтаринки руҳда нишонладилар.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам мусобақа ғолибларига кейинги босқичларда омад тилаб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига тилакдошмиз!

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026