12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Фан ва таълим 👁 385

Ўқув-семинарда умумтаълим мактабларини аттестациядан ўтказишнинг янги тартиблари ҳақида маълумот берилди

Ўқув-семинарда умумтаълим мактабларини аттестациядан ўтказишнинг янги тартиблари ҳақида маълумот берилди

Сўнги йилларда мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш ва мактаб таълими муассасаларининг халқаро стандартларига жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш мақсадида соҳага доир қонунчилик тизими такомиллаштирилиб, қатор ишлар амалга оширилди. Амалдаги қонунчиликка кўра, умумтаълим мактабларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан “Умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги тартиби” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарга тумандаги барча умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича дирертор ўринбосарлари ва мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мутахассислари таклиф қилинди.

Тадбирни туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари Ибраҳим Раджапов очди ва семинарда белгиланган мавзулар бугунги кунда таълим сифатини оширишда долзарблигини таъкидлаб ўтди.

Шундан кейин Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти Райҳон Якубова умумтаълим мактабларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги тартиблари ва бу жараённинг таълим сифатини ошириш ҳамда мактаб рейтингини белгилашдаги аҳамияти тўғрисида маъруза қилди.

Тегишли ҳужжатлар билан мактабларни мажбурий аттестациядан ўтказиш даврийлиги 5 йилдан 11 йилгача узайтирилди ва ўз таълим сифатини билиш истагида бўлган мактабларга ихтиёрий равишда муддатдан олдин шартнома асосида аттестациядан ўтишга рухсат берилди. Шунингдек, умутаълим мактабларини аттестациядан ўтказиш жараёни соддалаштирилиб, 63 та мезондан 13 та мезонга қисқартирилди. Аттестация жараёнларига жалб қилинган экспертларга вазирлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланиши белгиланди.

Бундан ташқари, аттестациядан ўтказиш жараёнлари қисқартирилиши натижасида аттестациядан ўтиш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар сони ҳам қисқартирилди. Аттестациянинг асосий принциплари эса мустақиллик, холислик, ошкоралик, шаффофлик, даврийлик мажбурийлик қилиб белгиланди.

Аттестация Низомда белгиланган талаблар асосида Вазирлик томонидан ташкил этилади. Аттестация таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан иборат босқичда ўтказилади. Умумий ўрта мактабларнинг фаолияти 6 та соҳа, 13 та мезон ва 48 та кўрсаткич орқали амалга оширилиб, 1000 баллик тизимида баҳоланади. Шу билан бирга, битирувчи синф ўқувчиларидан олинадиган назорат ишлари алоҳида 100 баллик тизимда баҳоланди.

Умумий ўрта таълим мактаби фаолиятини ички баҳолаш жараёнида барча синф ўқувчиларидан назорат иши олинади. Ички баҳолаш жараёнлари умумий ўрта таълим мактаби раҳбарияти томонидан ҳар йили ўтказилиб, платформага киритиб борилади.

Семинар қизғин муҳокамаларга бой бўлди. Тадбир давомида 28-сонли мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Баҳодир Юлдашев ва 62-сонли мактаб директорининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари Зокир Атаевлар мавзуга доир фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Семинар иштирокчиларининг барча саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди.

Райҳон Якубова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026