12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:52
Қишлоқ хўжалиги 👁 524

Қабул масканларига амударёлик фермерлар томонидан кунига 800-900 тонна дон топширилмоқда

Қабул масканларига амударёлик фермерлар томонидан кунига 800-900 тонна дон топширилмоқда

Халқимиз азалдан нонни улуғлаб, азиз неъмат деб билишади. Шу сабабли нон дастурхонларимизнинг кўркига айланган. Далаларда пишиб етилиб, қуёш нурида товланиб турган сап-сариқ буғдой бошоқлари меҳнаткаш халқимизнинг мўл ризқини ифодалайди. Мавсум давомида қилинган меҳнатлар самараси йил мобайнида хонадонларимизни сифатли ун ва ун маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради. Бундай тўкинлик мамлакатимизда халқ фаравонлигини кўзлаб қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, жумладан, Амударё туманида ҳам буғдой ўрим-йиғим ишлари қизғин паллага кирган. Бободеҳқон-у миришкор фермерларимизнинг ҳосил чўғидан мамнун бўлиб, “бу йил ғалла йили бўлди”, дейиши бежизга эмас. Чунки қулай келган об-ҳаво шароити ва далаларда ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида буғдой майдонларидан режа қилинганидан ҳам ортиқроқ дон олиш кутиляпти.

Далаларга уруғлар экилиб, ҳосил етилгунга қадар соҳа мутахассисилари, миришкор фермерларимиз томонидан барча зарурий агротехник тадбирлар белгиланган қоидалар асосида амалга оширилди. Буғдой далаларини куз-қиш мавсумида суғориш ва озиқлантириш ишларига катта эътибор берилиб, буғдой пояларининг яхши ўсишига эришилди.

Эрта баҳорда экин майдонларини суғориш ва озиқлантириш, суспенция сепиш, зараркунандаларга қарши курашиш ва бегона ўтлардан тозалаш тадбирлари уюшқоқлик билан амалга оширилди. Натижада ёзнинг ўрталарида буғдой башоқлари сифатли пишиб етилиб ўрим-йиғим ишларига тайёр ҳолга келди.

Жорий йилги ғалла ҳосили учун туманимиздаги 313 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жами 4 минг 800 гектар ер майдонига дала ҳолатидан келиб чиқиб, “Антонина”, “Алексей”, “Васса”, “Гром”, “АСР”, “Давр” каби навлардаги буғдой экилган эди. Ғалла ўрим-йиғим ишлари якунига қадар туманимиздаги миришкор фермер хўжаликлари томонидан қабул масканларига жами 14 минг 400 тонна ғалла ҳосилини топшириш мақсад қилинган. Етиштирилган ғалланинг 13 минг 500 тоннаси товар-дон ва 900 тоннаси уруғлик дон шаклида топширилиши белгиланган.

Халқимиз ризқи бўлган ғаллани нест-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш учун 22 та отряд ташкил қилинди. Ушбу отрядларга 22 та юқори унумли комбайнлар, 47 нафар ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари, 66 та юк машиналари бириктирилди. Шунингдек, 14 июндан 1 июлга қадар ғаллани нест-нобуд қилмасдан ўриб олиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда ўрим графиги ишлаб чиқилган ва шу асосида ишлар ташкил қилинмоқда.

Туманимизда буғдой етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактабига эга бўлган ғаллакорлар кўп. Ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланганидан шу кунга қадар қабул масканларига дон топшириш бўйича Дўрман овулидаги “Алламберганов Иззатхон”, Оқ олтин овулидаги “Якубова Гавҳар”, Намуна маҳалласидаги “Музаффар Эшчанов” фермер хўжаликлари ва Назархон овулидаги “Назархон Агро Сервис” масъулияти чекланган жамияти етакчилик қилиб, олдинда боришяпти. Туманимиздаги дон қабул қилиш корхоналари томонидан кунига умумий ҳисобда 800-900 тонна атрофида дон қабул қилиняпти.

Маълумот ўрнида айтишимиз жоизки, Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд табиий хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини ошириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари миришкор фермерларимиз ва қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ходимларнинг янада самарали ишлашларига замин яратди.

Айни кунларда бободеҳқон-у миришкор фермерларимиз, комбайн ҳайдовчилари ҳамда мавсумга жалб қилинган барча ходимлар халқимиз бойлиги, ризқ-насибаси бўлган ғаллани нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида уюшқоқлик билан меҳнат қилишяпти. Фурсатдан фойдаланиб, уларнинг ҳалол меҳнатлари ортидан юксак ғалла хирмони бунёд этилишига тилакдошлик билдирамиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026