12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Фан ва таълим 👁 404

Нима деяпти?! –4-сонли мактабда давра суҳбати бўлди, деяпти...

Нима деяпти?!  –4-сонли мактабда давра суҳбати бўлди, деяпти...

“Камбағал бўлиб туғилиш айб эмас, аммо камбағал бўлиб дунёдан ўтиш айб” деган эди донолардан бири. Бу масалада фақат моддиятни тушуниш жоиз эмас. Чунки дунёда моддиятданда устунроқ турадиган тушунчалар бисёр. Шулардан бири – кучли маънавият, ақл-у заковатдир! Тасаввур қилингки, сиз кучли IQ кўрсатгичига эга ва шунга плюс равишда маънавияти бой шахссиз, бироқ, ҳашаматни ёқтирмайсиз. Қайсики даврада сизни оддий кийимингиз, жўнгина пойабзалингиз учун одамлар унчалик хушламади. Чунки у ердаги ҳаммани эгнида қайсидир бренд фирманинг кийими ва қимматбаҳо соат. Лекин улар сизни ўша бренднинг эгаси эканингизни билишмайди. Билишганида эса сизга нисбатан сохта такаллуфлар бошланади. Ҳа, фожиамиз эса бизнинг мана шундай – кўрган нарсамизга, гувоҳи бўлган вазиятимизга бир томонлама ёндашувимизда... Чинакам ақл ва фаросат эгасида эса вазиятни тўғри баҳолаш, моддият ва маънавиятни балансда ушлаб туриш деган кўникмалар бўлади.

Маънавият, илм-у маърифат эса инсонга ҳам ички, ҳам ташқи жиҳатдан зеб бера оладиган, сўзингизни ўткир, дастингизни узун қила оладиган кенг тушунча. Шу сабаб ҳам бугун давлатимиз раҳбари маънавият, илм олиш, китобхонлик деган сўзларга алоҳида урғу бериб, бу йўналишда қатор ислоҳотлар амалга оширмоқда.

Яқиндагина “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг ижодий жамоаси Амударё туманининг 2-сектори ҳудудидаги 4-сонли мактабга ташриф буюрди. Ташриф газета таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – учинчи Ренессанс сари” номли грант лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

“Маънавият куни” муносабати билан бўлиб ўтган давра суҳбатида мактаб педагоглари, юқори синф ўқувчилари, туманимизнинг қалами ўткир шоири Одил Шомуродов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбирлари Маҳмуд Шомуродов, Шоҳзод Қурбонбоев ҳамда ижодкор Азиза Мадраҳимовалар иштирок этдилар.

Давра суҳбатини мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Жайҳун Авезов кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида бугунги глобаллашув даврида IT ва ахборот технологияларининг ёшлар ҳаётида тутган ўрни, улардан тўғри фойдаланиш, маънавиятли инсоннинг фазилатлари ҳақида гапириб ўтди. Шундан кейин лойиҳа координатори Азиза Мадраҳимова сўзга чиқиб, грант лойиҳаси мақсад ва вазифалари, кутилаётган натижалар ва энг асосийси маънавият деган тушунчага кенг урғу берди. Келган меҳмонларни давра қатнашчиларига таништириб ўтди.

Давра суҳбати давомида шоир Одил Шомуродов ўзининг ёшлик шижоати, инсоний туйғулар тараннум этилган шеърларидан намуналар ўқиди.

Тингловчилар ижод намуналарини қарсаклар билан олқишлади.

Газета мухбири Шоҳзод Қурбонбоев эса маънавий иммунитет нима эканлиги, уни қандай бойитиш мумкинлиги ва жадид боболаримизнинг халқни маърифатли қилиш йўлида чеккан заҳматлари тўғрисида таъсирли фикрларини билдирди ва давра иштирокчиларининг фикрлари билан қизиқди. Замонавий фикрлаш ҳамда замонавий одам қандай бўлиши ҳақидаги саволга мактабнинг 11-синф ўқувчиси Маҳфуза Ўринбоева ўз ҳаёти мисолида жавоб берди.

Ҳа, маънавиятга илмни уйғунлаштира олган ёшларгина Учинчи Ренессансни барпо эта олади, ҳар қандай даврани бошқара олади. Биз мунтазам ўтказиб бораётган маънавият ва китобхонлик тарғиботи тадбирлари ҳам шуниси билан аҳамиятли. Зеро, тадбирда қатнашганларни лоақал тўрттасининг бошида “лампочка” ёнса, маънавий дунёқараши ижобий томонга ўзгарса шевамиз билан айтганда “калишинг тўзганига” ачинмайсан киши.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026