12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 559

Ғалладан бўшаган далаларга такрорий экин экиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Ғалладан бўшаган далаларга такрорий экин экиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Амударё туманидаги Қангли овулида ғалладан бўшаган экин майдонларига такрорий экинларни экиш юзасидан семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги бўлими масъуллари, фермерлар иштирок этдилар.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, бу йилги ғалла ҳосилининг мўл бўлганини, ғалладан бўшаган далаларга такрорий экинларни ўз вақтида экиш, агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш орқали экин майдонлардан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан яхши ҳосил олиш борасида олиб борилиши лозим бўлган ишлар хусусида тўхталди. Семинарда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари туманда жорий йилги эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган экин майдонларни ишсиз фуқароларга ажратиб бериш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Маълумотларда келтирилишича, 4 та сектор ҳудудида жами 183та фермер хўжаликларининг умумий майдони 632 гектар бўлган экин майдонлари такрорий экинлар учун ажратилиши режалаштирилган. Ушбу экин майдонлари туман бўйича жами 1154 нафар ишсиз фуқароларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиб фойдаланишлари ҳамда даромад олишлари учун ажратиб берилмоқда.

Шундан, 1-сектор ҳудудидан 62та фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган 195,4 га экин ер майдонлари 355 нафар ишсиз фуқароларга ажратилмоқда. 2-сектор ҳудудидаги 29та фермер хўжаликларининг 102,1 га экин ер майдонлари эса 427 нафар ишсиз фуқароларга бўлиб берилмоқда. Бундан ташқари, 3-сектор ҳудудида 65та фермер хўжаликларининг салкам 100 га ер майдони 245 нафар, 4-сектор ҳудудудаги 27та фермер хўжаликларининг 30,3 га экин ер майдонлари 127 нафар ишсиз фуқароларга такрорий экинлар экиб, даромад олишлари учун ажратилмоқда.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда республика бўйича эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мамлакатимизда ушбу-чора тадбирлар асосан июнь-июль ойларида амалга оширилади. Такрорий экинларни экишнинг афзаллиги шундан иборатки, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, йил давомида халқимиз дастурхонига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш имконияти яратилади.

Такрорий экинларни экиш мавсуми ёз фаслига, республикамизда ҳаво ҳароратининг максимал даражада ошган кезларига тўғри келмоқда. Бу эса, уруғларнинг униб чиқиши учун тегишли намлик заҳирасини тўплаш заруриятини пайдо қилади. Шунинг учун такрорий экин сифатида дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинлари уруғларини экишга эътибор қаратилмоқда.

Айтиш жоизки, ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экин экиш тупроқдаги озуқа моддалар миқдорининг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишига ва унинг унумдорлиги сақланишига, экилаётган ва ундан кейин экиладиган экинларнинг ҳосилдорлиги ошишига замин яратади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026