12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:34
Фан ва таълим 👁 356

“А1TECH" IT академиясининг Амударё тумани филиали ўз фаолиятини бошлади

“А1TECH" IT академиясининг Амударё тумани филиали ўз фаолиятини бошлади

Бугунги кунда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш мақсадида ҳудудларда IT-хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилмоқда.

Президент ташаббуси билан IT компанияларининг ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилиши, иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилиши, 50дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатининг 15 фоизгача қисми қоплаб берилиши ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришнинг давлат сиёсатидаги устувор йўналишларидан бири эканлигини кўрсатади.

Бу борада Амударё туманида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, соҳага қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини юзага чиқариш ишларига жорий йилнинг 4 июнь санасидан иш бошлаган “А1TECH” IT академияси Амударё тумани филиали жамоаси ҳам муносиб ҳисса қўшишни ният қилишган.

Бугунги кунда муассасанинг туман филиалида 30 нафардан ортиқ ёшлар IT соҳаси бўйича чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлмоқдалар. Ёшларга “Java” дастурлаш тили, “Android” операцион тизими, дастурлаш интерфейси ва ички тузилиши ҳамда компьютер саводхонлиги йўналишлашлари бўйича билим берилмоқда. Ҳар бир йўналиш учун 2 тадан гуруҳ ташкил этилган бўлиб, гуруҳларга 12 нафардан ёшлар қамраб олиниши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “А1TECH Group” 2009 йилда “А1TECH KIBER KOMPUTERS” МЧЖ негизида ташкил этилган. Ташкилот асосан дастурий таъминот яратиш ва уларни тасарруф этиш билан шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари, “А1TECH Group” ўтган йиллар давомида кўплаб веб сайтларни яратган. 2014 йилдан буён ташкилот “MUSTAFO SOFTWARE” МЧЖ номидан фаолият юритмоқда ҳамда шу қисқа вақт давомида бир қанча дастурий таъминотларни яратган ва амалиётга жорий қилган. Шунингдек, ташкилот жамоаси бизнесни рақамли ўзгартириш учун мўлжалланган ва унинг ўсиши ҳамда ривожланишига ҳисса қўшадиган IT платформаларини ишлаб чиқмоқда.

IT академиясининг туман филиалида ёш бўлишига қарамай, чуқур билим ва салоҳиятга эга бўлган дастурчилар билим бермоқдалар. Хусусан, “MUSTAFO SOFTWARE” МЧЖ раҳбари Санъатбек Машарипов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали “Дастурий инжиниринг” кафедраси мудири бўлиб, ўтган йиллар давомида кўплаб соҳаларнинг иш жараёнларини автоматлаштириш ва янги стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келмоқда.

Жумладан, кафе ва ресторанларнинг иш жараёнларни осонлаштирувчи “A1Kafe”, улгуржи савдо билан шуғулланувчи ташкилотлар ва уларнинг савдо агентлари иш жараёнларини енгиллаштирувчи “А1DEALER”, касалхона ва клиникалар учун “Hospital management system”, маҳсулотларни бўлиб тўлаш шарти билан ишловчи дўконлар учун дастурий таъминотларни ишлаб чиққан. Ҳозирги кунда сунъий интеллект тизимлари йўналишида ҳам илмий изланишлар олиб бормоқда.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига қизиқувчи, шу йўналишда билим олишни хоҳловчи ёшларни "А1TECH" IT академиясининг Амударё туман филиалига ўқишга таклиф этамиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026