12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:57
Жамият 👁 456

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг грант лойиҳаси доирасида Нукусда спектакль намойиш этилди

 “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг грант лойиҳаси доирасида Нукусда спектакль намойиш этилди

Жорий йилнинг февраль ойида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда ўз лойиҳаси билан иштирок этиб, давлат гранти соҳиби бўлган эди. Грант лойиҳаси иш режасига кўра ташкилот Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашишнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда ушбу иллатнинг олдини олишга кўмаклашиш мақсадида энг сара саҳна асарини аниқлаш бўйича сценарийлар танловини эълон қилди. Жорий йилнинг май ойида эса ҳакамлар ҳайъати томонидан Байжан Узақов қаламига мансуб “Давр дарди” номли спектакль сценарийси танлов ғолиби деб эълон қилинди.

Коррупциянинг давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсирини ва порахўр ҳамда таъмагир инсонларнинг тақдири қанчалик аянчли тугашини ҳаётий мисоллар билан ифода этувчи мазкур саҳна асари икки ой давомида режиссёр Марс Нуратдинов бошчилигидаги ижодкорлар гуруҳи томонидан саҳналаштирилди.

17 июль куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Давр дарди” номли ушбу спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди. Премьерада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Маданият вазирлиги масъуллари, грант лойиҳасининг ижрочилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Коррупция ва таъмагирлик, афсуски, жамият ва давлат ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Бу иллатлар иқтисодий ўсишни секинлаштиради, инвестицияларни камайтиради ва давлатнинг институционал тизимига путур етказади. Шунингдек, коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига бўлган ишончининг йўқолишига олиб келади.

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш масаласи давлат раҳбариятининг доимий диққат марказида. Давлатимиз коррупциянинг олдини олиш ва унинг илдизларига барҳам бериш мақсадида кўплаб тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, қонунчилик асосларини такомиллаштириш, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш ва ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан айнан шу масалада давлат гранти ажратилгани ҳам фикримизнинг исботидир.

Байжан Узақов қаламига мансуб ушбу асарда олий таълим муассасаси ўқитувчиларидан бирининг кирдикорлари фош этилади ҳамда унинг аянчли тақдири ибрат сифатида ифода этилади. Асарда таъмагир ўқитувчи талабалардан бирига “Сени ўқишга мен киритдим” деб, ундан пора талаб қилади. Белгиланган пулни бермаса, турли йўллар билан ўқишдан четлатишини айтиб, талабага босим ўтказади. Факультет раҳбарияти, ҳамкасблари ҳамда ҳалол ва тўғрисўз ўқитувчи дўстининг огоҳлантиришлари ва танбеҳларига қарамасдан қинғир йўлдан қайтмаган “қаҳрамон”, ниҳоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинади. Спектакль сўнгида унинг фарзандлари ҳамда турмуш ўртоғининг монологлари ҳар қандай томошабинни тўлқинлантириб, таъмагирлик каби иллатга нисбатан кескин муросасизликка чорлайди.

Спектаклдаги барча ролларни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг истеъдодли актёр ва актрисалари маромига етказиб ижро қилган.

“Жайхун илҳомлари” ННТнинг грант лойиҳаси иш режасида мазкур саҳна асарини давлат органлари ходимлари ва кенг жамоатчилик учун бир неча ой давомида намойиш қилиш, шу орқали аҳоли онгида коррупцияга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга ҳисса қўшиш режалаштирилган.

Премьера сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита бошлиғи Тажибай Романов сўзга чиқиб, спектаклга долзарб мавзу танлангани, унинг маҳорат билан саҳналаштирилгани, ижро этилгани ҳамда муваффақиятли намойиши билан лойиҳа ижрочиларини, ижодий гуруҳни табриклади ва келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.

Х.Айтбоева, лойиҳа координатори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026