12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Сиёсат 👁 370

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Амударё туманининг Тошёп ОФЙ биносида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодирбек Камолов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, ОФЙ “еттиллиги”, ҳудуд ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўнгги йилларда ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг билим олиши, меҳнат қилиши, ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун барча шароитларни яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўтган давр мобайнида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, улар ҳаётига бевосита тааллуқли бўлган қонун, фармон ва қарорлар қабул қилингани мамлакатимизда мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, халқаро майдонда рақобатга кириша оладиган баркамол шахсларни тарбиялашга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилмоқда.

Тошёп ОФЙ биносида ташкил этилган учрашув мобайнида туман ҳокими Собир Хўжаметов ёшларнинг қизиқишлари, келажакдаги мақсадлари, муаммо ва таклифлари хусусида яқиндан суҳбатлашди. Ёшларимиз томонидан берилган таклиф ва саволларнинг бир қисми жойида ижобий ечим топган бўлса, яна бир қисми тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Учрашувда ёшлар томонидан турли муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, олий ўқув юртида ўқиш учун шартнома пулини тўлашда амалий ёрдам бериш, ўз-ўзини банд қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит ажратилишида, субсидия асосида тикув машинаси олишда амалий ёрдам бериш каби масалалар юзасидан қатор мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлардаги масалаларнинг аксарияти учрашув жараёнида ижобий ечимини топди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар турли йўналишлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.

Таъкидлаш жоизки, ёшларга берилаётган эътибор, уларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик миқёси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Раҳбарларнинг ҳудудларга бориб ёшлар муаммоларини ўрганиши ҳам ана шундай эътибор намунаси десак, муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қаралмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда ёшларга мактаб ва олий таълим соҳасида билим олишга, замонавий касб-ҳунар эгаллашга, маданият ва спорт йўналишларида ўз иқтидорини намоён этишга, турли йўналишларда ўз тадбиркорлик фаолиятини юритишга яратилган шароитлар натижасида ёшлар томонидан кўплаб соҳаларда янги марралар забт этилмоқда. Юртимиз ёшлари яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли соҳаларда қатор ютуқларни қўлга киритмоқдалар. Ўзбекистонлик ёшлар қатор халқаро фан олимпиадаларида кўплаб олтин, кумуш, бронза медалларнинг соҳиб ва соҳибалари бўлишмоқда. Ёш спортчиларимиз эса халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимиз байроғини кўкларга кўтармоқдалар.

Қайд этиш жоизки, бутун мамалкатимиз бўйлаб ҳудудларда раҳбарларнинг ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш, кўплаб ёшларнинг муаммоларини жойида тизимли ҳал этилишига, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун янги чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига ҳамда бандлиги таъминланишига замин яратмоқда. Тош ёп овулида ўтказилган ҳоким ва ёшлар учрашуви ҳам унда иштирок этган, муаммолари ижобий ҳал қилинган ёшлар ҳаётига ўзгаришлар олиб киргани билан аҳамиятли бўлди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026