28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:21
Фан ва таълим 👁 374

ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ БОЛАНИ ҲАМ МАЪНАН, ҲАМ ЖИСМОНАН РИВОЖЛАНТИРАДИ

ЁЗГИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ БОЛАНИ ҲАМ МАЪНАН, ҲАМ ЖИСМОНАН РИВОЖЛАНТИРАДИ

“–Мактабгача таълим ташкилоти болани жуда ёшлигидан жамиятга фаол аралашишга ўргатади, жамият қонун-қоидаларини эрта таниган болалар ватанпарвар, халқпарвар инсонлар бўлиб вояга етадилар", – деган эдилар муҳтарам Президентимиз соҳа вакиллари билан учрашувлардан бирида.

Ҳақиқатдан ҳам, бошланғич синфлар ўқитувчилари Президентимиз эътироф этганларидай, мактаб ёшига етгунга қадар мактабгача таълим ташкилотида тарбияланган бола билан оилада, ота-онаси ва яқинлари даврасида улғайган, 1-синфга қабул қилинган болалар ўртасида кескин фарқ борлигини айтишади.

Бир неча йил давомида МТТда тарбияланган болалар мактаб ҳаётига жуда тез кўникишлари билан бирга, шахсий фикрини ифода этишда тезкор ва мослашувчан, эпчиллиги билан ажралиб туришади. Оилада тарбияланиб, мактабга чиққан болалар хулқ-атворида эса тортинчоқлик, ўқитувчи билан мулоқот жараёнидаги ўз фикрини мустақил ифода этиш қобилияти суст бўлади. Ана шу сусткашлик ва тортинчоқлик туфайли бола мактаб таълимини ўзлаштиришда тенгдошларидан орқада қолади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда мактабгача таълим ташкилотларининг тутган ўрни муҳим аҳамиятга эга.

Амударё туманидаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Ёзги соғломлаштириш ойлиги” доирасида бўлиб ўтган ўқув-услубий кўргазмали семинарда бу ҳақда соҳа мутахассислари томонидан қимматли фикрлар билдирилиб, илғор тажрибалар кўргазмали равишда намойиш этилди.

Ўқув-услубий кўргазмали семинар ишида тумандаги мавжуд 52 та мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва услубчилари иштирок этишди. Семинар машғулотларини олиб бориш учун бежизга мазкур МТТ танланмаган. Чунки 23- сонли МТТда болажонларнинг яйраб ўсишлари, табиат бағрида мириқиб ўйнашлари, ўз орзу-интилишларини амалда намоён этишлари, нутқий салоҳиятини ривожлантиришлари учун барча шароитлар яратилган. Айни пайтда 5та асосий гуруҳда 150 нафар кичкинтойлар таълим-тарбия олаётган муассасада 5та йўналиш бўйича машғулотлар қатъий режа асосида олиб борилади.

Унга кўра, муассаса ходимлари томонидан ижодкорлик, хусусан, тасвирий санъат, мусиқий ва дидактик ўйинлар, шунингдек, сув ва қум ўйинлари учун ўйинчоқ ҳамда жиҳозлар, спорт майдончасида ҳар хил ҳаракатли ўйинлар тарзидаги машғулотлар орқали болажонларда мантиқий фикрлаш, соғлик учун фойдали бўлган мантиқий ҳаракатли ўйинларни тўғри бажариш кўникмалари шакллантирилади.

“Ёзги соғломлаштириш ойлиги” доирасида ўтказилган семинарда болажонларни жисмоний ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ижтимоий-ҳиссий ривожланиш, нутқ ва мулоқот, ўқиш ҳамда ёзиш малакалари, билиш жараёнининг ривожланиши, ижодий ривожланиш соҳалари кўникмалари асосида бола қобилиятини ривожлантиришга қаратилган таълим- тарбия соатлари кўргазмали тарзда амалга оширилди.

Ўқув-услубий кўргазмали семинари давомида иштирокчилар 23-сонли МТТ ходимларининг илғор тажрибаларини кўргазмали воситалар ёрдамида ўргандилар ва ўз фаолиятларида татбиқ этиш бўйича ўзларини қизиқтирган йўналишлар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар ҳамда барча саволларига жавоблар олдилар.

“Ёзги соғломлаштириш ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур тадбир МТТ ходимларининг билим ва малакаларини оширишга қаратилгани билан иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026