12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:46
Жамият 👁 374

Ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларида ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ақлий салоҳияти синовдан ўтказилди

Ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаларида ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ақлий салоҳияти синовдан ўтказилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 12 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Мудофаа вазирлигига 1 млн нафар ёшларни оталиққа олиш ҳамда улар билан манзилли ишлаш юзасидан зарур топшириқлар берилган эди.

Дарҳақиқат, одамлар, айниқса, ёш авлоднинг қалби ва онги учун кураш кучайиб бораётган ҳозирги ўта мураккаб шароитда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу мақсадда мамлакатимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, навқирон авлод вакилларининг юртимиздаги ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини ошириш, улар ўз интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Яқинда Амударё туманининг Дўстлик маҳалласида жойлашган болалар ва ўсмирлар марказий ўйингоҳида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида ўтказилган ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари ҳам ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Мусобақа шартларини бажариш давомида 1-сектор ҳудудидаги овул ва маҳаллалар ёшларидан таркиб топган жамоалар ўзларининг жисмоний тайёргарликларини намойиш этишди.

Тадбирда Амударё тумани ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Муродов, Миллий гвардия туман бўлими бошлиғи Бахтиёр Атажанов, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Зафар Аҳмедов ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг аҳамияти, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Таъкидланганидек, ҳозирги ўта таҳликали шароитда ҳар бир фарзанд Ватан ҳимоячиси бўлиши лозим. Ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу мақсадда навқирон авлод вакилларининг юртимиздаги ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини ошириш, уларнинг ўз интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун бир қатор шароитлар яратилмоқда. Ҳозирги кунда Қуролли Кучларнинг замонавий инфратузилмаси негизида ва мономарказларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар йўлга қўйилган.

Мусобақада жамоалар “Ҳарбийлаштирилган спорт эстафетаси”, “Арқон тортиш” ва “Заковат” интеллектуал ўйини” йўналишларида ўзаро куч синашди.

“Ҳарбийлаштирилган спорт эстафетаси” йўналишида ёшлар ҳарбий қуролларни сочиб-қайта йиғиш, махсус жанговар югуриш ва турникка тортиниш машқларини эпчиллик билан бажаришди.

Ўқотар милтиқлар армиянинг асосий қуролларидан ҳисобланади. Уни қисмларга ажратиб, тезкорлик билан қайта йиғиш жанговар маҳоратни кўрсатади. Ўқотар милтиқларнинг ҳар куни қисмларга ажратиб тозаланиши ҳарбий аскарнинг қуроли доимо соз ҳолатда бўлишига хизмат қилади.

Югуриш эса бўлғуси аскарларнинг ҳар томонлама ривожланишига замин яратади. Югуриш машқлари тезкор, чидамли, кучли бўлиш ва юқори натижалар кўрсатишда катта аҳамиятга эга. Иштирокчилар бу машқларни бажариш жараёнида ўзларининг жисмоний тайёргарликларини яна бир бора синовдан ўтказишди.

Турникка тортилиш мушакларни бақувват қилиб, тананинг тўғри шаклланишига ёрдам беради. Бу машқлар одамни чиниқишга ҳам ўргатади. Масъуллар томонидан ёшларнинг ушбу машқларни ҳам тўғри ва юқори аниқликда бажаришлари кузатиб борилди.

“Арқон тортиш” машқларида гуруҳ аъзолари ўзаро бирдамликларини намойиш этиб, рақиб жамоалардан устун чиқишга ҳаракат қилишди. Бунда ғолиб бўлиш учун жамоанинг тактик ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ҳарбий кадрлардан жисмоний чиниқиш билан бир қаторда тезкор фикрлаш ва юқори ақлий салоҳият ҳам талаб қилинади. Ёшларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда “Заковат” интеллектуал ўйинлари муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Мусобақа давомида жамоалар жисмоний тайёргаликлари билан бир қаторда назарий билимлари ва ақлий салоҳиятини ҳам синовдан ўтказишди. Махсус тайёрланган саволлар ёшларнинг билимларини янада мустаҳкамлаб, мавжуд камчиликларини амалда кўрсатди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 3-ўринга “Қиличбой” жамоаси, 2-ўринга “Бургутлар” ҳамда 1-ўринга “Ватанпарвар” жамоалари сазовор бўлишди. Ташкилотчилар томонидан ғолиб жамоалар диплом билан тақдирланди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026