12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Саломатлик 👁 378

Хитой овулидаги оилавий поликлиника биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Хитой овулидаги оилавий поликлиника биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Қишлоқ жойларда бирламчи тиббиёт муассасалари аҳолининг саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади. Улар касалликларнинг олдини олиш, профилактика ишлари ва патронаж хизматларини амалга оширишда асосий ўрин тутади. Шу сабабли ҳам кейинги йилларда ҳудудлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қатор қарорлар қабул қилиниб, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, шунингдек, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари янги босқичга кўтарилмоқда.

Амударё туманининг олис Хитой ва Бўз ёп овуллари ҳамда ушбу овуллар таркибидаги маҳаллалар аҳолисига хизмат кўрсатувчи 6-сонли оилавий поликлиникаси биноси анча эскиргани боис, бу ерда аҳолига бирламчи тиббий хизматни сифатли ва аъло даражада кўрсатиш борасида қийинчиликлар кузатилаётган эди. Тиббий муассасаларни босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш бўйича махсус дастур асосида мазкур 6-сонли оилавий поликлиника биноси ҳам мукаммал таъмирланиб, 23 сентябрь куни фойдаланишга топширилди.

Муассаса биносининг очилиш маросимида туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман фаоллари ва овул аҳли иштирок этишди. “Манғит идеал қурилиш” МЧЖ томонидан 750 млн сўм маблағ эвазига амалга оширилган мазкур реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бинога янгича қиёфа бахш этиб, нафақат сифатли бирламчи тиббий хизмат учун шароит яратди, балки овулнинг кўркам иншоотлари сонини яна биттага кўпайтирди.

Бинонинг очилиш маросимида сўз олганлар – туман ҳокими Собир Хўжаметов, меҳнат фахрийси, маҳалла фаоли Турсунбой Абдуллаев ва бошқалар таъкидлаганларидек, мамлакатимизда аҳоли, айниқса олис қишлоқларда яшовчи фуқаролар саломатлигини сақлаш давлатимизнинг доимий диққат марказидаги масала бўлиб келмоқда. Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида аҳолининг саломатлиги ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Бу эса ўртача умр давомийлигининг ошишига ҳам замин яратмоқда.

Очилиш маросимидан кейин меҳмонлар поликлиника биносига кириб, бу ерда таббиёт ходимларининг фаолият юритишлари учун яратилган шароитлар ва ташриф буюрувчилар учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Айтиш жоизки, Амударё туман тиббиёт бирлашмасига қарашли мазкур 6-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси 4та ҳудуд – Хитой ва Бўз-ёп овуллари ҳамда Тор-ёп ва Намуна маҳаллаларидаги жами 3039та хонадонда яшовчи 16 минг 791 нафар аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатади. Аҳолининг 8 минг 541 нафари эркаклар, 8 минг 250 нафари эса аёллардир. Улардан 14 ёшгача бўлганлар сони 5 минг 39 нафарни, 15-17 ёшлилар сони 907 нафарни, 18 ёшдан катталар сони эса 10 минг 845 нафарни ташкил қилади. Поликлиниканинг хизмат ҳудудида яшовчи 1 ёшгача бўлган чақалоқлар 432 нафар, туғиш ёшидаги аёллар эса 4 минг 279 нафарни ташкил қилади.

Бу каби катта ҳудудда яшовчи кўп сонли аҳолига сифатли бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун 6-сонли оилавий поликлиникада 8та тиббий бригада ташкил этилган бўлиб, улар таркибида 8 нафар оила шифокорлари, 16 нафар патронаж ҳамшираси, 8 нафар умумий амалиёт ҳамшираси, 4 нафар тиббий бригада дояси ҳамда 5 нафар тор доирадаги шифокорлар, яъни акушер-гинеколог, жарроҳ, стоматолог, ультратовуш таҳлили шифокори, врач-лаборантлар фаолият олиб боради. Бундан ташқари, поликлиникада 4 ўринли кундузги стационар ҳам ташкил этилган.

Ишонамизки, янги бинода фаолиятини давом эттираётган оилавий поликлиниканинг меҳнат жамоаси ўз касбларини сидқидилдан, фидойилик билан бажариб, аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида янада самарали иш олиб борадилар.

amunews.uz

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026