12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:41
Адабиёт 👁 718

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “INFOLIB ЎЗБЕКИСТОН – 2024” XIII МИЛЛИЙ АХБОРОТ-КУТУБХОНА ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ОНА ТИЛИ БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “INFOLIB ЎЗБЕКИСТОН – 2024” XIII МИЛЛИЙ АХБОРОТ-КУТУБХОНА ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА ОНА ТИЛИ БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Мамлакатимизда ёшлар китобхонлигини ривожлантириш, китобхон ёшларнинг интилиш ва қобилиятларини маънавий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда “Infolib Ўзбекистон” миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилиб келинмоқда. Ҳафталик доирасидаги адабий-мусиқий тадбирлар, таниқли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, шеърият кечалари ва мушоираларда нафақат китобхон ёшлар, балки минглаб адабиёт ихлосмандлари иштирок этишмоқда.

Жорий йилнинг 21 октябрь санасидан “Infolib Ўзбекистон – 2024” XIII Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги ҳам Республикамиз бўйлаб барча кутубхоналарда кўтаринки руҳда бошланди. Бутун Ўзбекистон бўйлаб 21-25 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур маънавий-маърифий тадбир доирасидаги адабий-мусиқий кечалар ва давра суҳбатлари ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллигига бағишланган она тили байрами тантаналари билан бошланди.

Амударё туман Ахборот-кутубхона марказида ҳафталикнинг очилиш маросимига бағишлаб ўтказилган тадбир ҳам амударёлик китобсеварлар қалбида маънавият ва маърифатга, миллий қадриятларимизга чексиз ҳурмат-эҳтиром уйғотгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Ҳафталик доирасида кутубхонада ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган “Тил – фахримиз” номли китоблар кўргазмаси орқали тадбир иштирокчилари ҳозирги замон ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда мумтоз абабиётимизнинг ноёб дурдоналари билан яқиндан танишдилар.

Тадбир давомида “Она тилим – сарчашмангдан сархуш дилим” деб номланган адабий кеча ҳам ташкил қилинди. Унда Ахборот-кутубхона марказининг фаол китобхонлари, Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби ҳамда 3-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат “Билимлилар” ва “Зукколар” жамоалари орасида билимдонлар беллашуви ўтказилди.

Билимдонлар беллашувида китобхон ўқувчи-ёшлар ўзлари ўқиган китоблардан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар ҳамда бир-бирларига мумтоз ва ҳозирги замон ўзбек адабиёти намояндаларининг асарлари юзасидан саволлар беришиб, ўз билимларини, қобилиятларини синовдан ўтказдилар.      

Ҳафталик давомида китобхонликни тарғиб қилиш, бадиий адабиётнинг инсоннинг шахс сифатида шаклланишидаги бебаҳо аҳамиятини ёшларга тўлақонли етказиш мақсадида фахрий кутубхоначи Одинахон ая Мусаева билан китобхонлар учрашуви ҳам ўтказилди.

Қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтган учрашувда Одинахон ая Мусаева китоб туфайли ўз ҳаёти давомида эришган муваффақиятлари, оилавий бахти, шу билан бирга, инсон камолоти ва жамият тараққиётида адабиётнинг, хусусан, китобхонликнинг тенгсиз аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шунингдек, она тилимизнинг софлигини сақлашда, уни янада жарангдор ва сержило тил сифатида шакллантириш, янада бойитишда бадиий адабиётимизнинг жонкуяр намояндалари қаторида ҳар бир инсон масъул эканлигини таъкидлади. Фахрий кутубхоначи Одинахон ая Мусаева билан китобхон ёшлар ўртасидаги қизиқарли савол-жавоблар иштирокчилар учун таассуротларга бой бўлди.

Кеча сўнггида тадбир иштирокчиларига Амударё туман Ахборот-кутубхона Маркази маъмурияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Роҳатой Рамонова, Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ахборот-библиография хизмати раҳбари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026