Жоним ичра жонсан, Ватан!
Қум, тупроғинг – тўтиёдир,
Шарқу Ғарбинг – нур-зиёдир.
Қон томиринг – қўш дарёдир,
Мўл бебаҳо консан, Ватан,
Жоним ичра жонсан, Ватан!
Туғинг марду майдонларда,
Ҳусну кўркинг забонларда,
Мадҳинг қўшиқ, достонларда,
Сен шарафсан, шонсан, Ватан,
Жоним ичра жонсан, Ватан!
Тинчлик, ҳурлик – шиорсан сен,
Дўстларга чин дўст-ёрсан сен,
Мангу обод диёрсан сен,
Мусаффо осмонсан, Ватан,
Жоним ичра жонсан, Ватан!
Доно пирлар фароғатда,
Қиз-йигитлар саодатда,
Расулуллоҳ шафоатда,
Сен нури иймонсан, Ватан,
Жоним ичра жонсан, Ватан!
Истиқлолдан – сурурларинг,
Истиқболдан ғурурларинг,
Жалолиддин, Темурларинг –
Довруғи достонсан, Ватан,
Жоним ичра жонсан, Ватан!
Намоёндир хитобида,
Бугун, эртанг – ҳар бобида,
“Давлат Қонун Китоби”да
Битилган Низомсан, Ватан,
Жоним ичра жонсан, Ватан!
Турсунбой Абдуллаев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶