14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:13
Жамият 👁 401

Амударё туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси ўрганилди

Амударё туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси ўрганилди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган тегишли Фармон ва Қарорлар айнан шу мақсадга қаратилган бўлиб, мамлакат бўйлаб “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида муҳим вазифалар амалга оширилмоқда.

Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг иш режасида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги Фармони ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Амударё туманидаги ижросини ўрганиш мақсадида ташкил этилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Дастурнинг амалий ижроси ва натижаларини муҳокама қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳининг қўшма йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов очди ҳамда олиб борди.

Тадбирда дастурнинг ижроси таҳлил қилиниб, эришилган натижалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Амударё туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Махсуд Саъдуллаев сўзга чиқиб, дастурнинг тумандаги ижроси бўйича амалга оширилган депутатлик назорати натижалари ҳақида ахборот берди.

Йиғилишда тумандаги инфратузилмаси оғир аҳволдаги маҳаллалар рўйхати шакллантирилгани, Бобур, Амир Темур, Қангли, Бўз ёп, Куюк-кўпир, Оқ олтин ва Уйшин номли овул ва маҳаллаларда дастур доирасида қатор амалий ишлар қилинаётгани қайд этиб ўтилди.

Жумладан, томорқа ерларини суғориш тизимини яхшилаш, электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, интернет сифатини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил этилди. Шунингдек, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, шу куни дастур ижросини таҳлил қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгесдаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғинидаги “еттилик” аъзолари ва аҳоли вакиллари билан учрашди. Мулоқот давомида камбағалликни қисқартиришга қаратилган таклифлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ўрганилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида хонадонларда бўлишди.

Хусусан, Арна бўйи маҳалласида яшовчи фуқаро Бекзод Досимовнинг оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари, кўмир ва имтиёзли кредит асосида мотороллер транспорт воситаси берилди. Келгусида оила аъзоларининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилган.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан маҳалладаги яна бир хонадон ҳолидан хабар олинди. Фуқаро Қалбика Ўразбаева билан суҳбат давомида оилага дастур доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинаётгани, ногиронлиги бор бўлган фарзандининг нафақа олиш муддати узайтирилгани ва Нукус шаҳрида бир ой давомида бепул даволаниши учун ёрдам кўрсатилгани, оила бекаси эса тадбиркорлик олий мактабида ўқитилиб, сертификат билан таъминлангани инобатга олиниб, унга келгусида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг изчил амалга оширилиши аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга, камбағаллик даражасини камайтириб, оилалар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019