13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:20
Жамият 👁 381

Ноодатий ўсимликлар олами

Ноодатий ўсимликлар олами

Ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси Ер юзидаги ҳаётнинг икки асосий шакли бўлиб, улар бир-биридан фарқ қилса-да, ўзаро чамбарчас боғлиқ. Ўсимликлар ҳайвонлар учун озиқ-овқат ва бошпана вазифасини ўтаса, ҳайвонлар эса ўсимликларнинг тарқалишига ёрдам беради. Ҳар иккиси ҳам экотизим мувозанатини сақлашда муҳим роль ўйнайди. 

Барчамизга маълумки, ҳайвонлар ёки ўтхўр, ёки йиртқич турмуш тарзига эга. Хўш, бу ҳолат ўсимликлар дунёсида қандай кечади? Йиртқич ўсимликлар ҳам мавжудми? 

Непентес – йиртқич ўсимликлар туркумига мансуб бўлиб, фанда унинг 170га яқин тури мавжудлиги аниқланган. Ушбу ўсимликлар асосан тропик ва субтропик ҳудудларда, масалан, Жануби-Шарқий Осиё, Австралия ва Мадагаскарда учрайди. Непентес бошқа ўсимликлардан фарқли равишда ҳашаротлар, ўргимчаклар ва ҳатто майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади. 

Непентеснинг энг диққатга сазовор жиҳати – унинг кўзачаларидир. Ушбу ўзига хос тузилма ўсимликнинг баргларидан ҳосил бўлиб, ўлжани жалб қилиш ва ушлаш учун хизмат қилади. Кўзачанинг ички қисми шилимшиқ суюқлик билан қопланган бўлиб, бу ўлжани ҳазм қилиш жараёнини осонлаштиради. 

Непентес турли шакл ва ўлчамларга эга. Айрим турлари жуда кичик бўлса, бошқалари бир неча литр суюқлик сиғдира оладиган даражада йирик бўлиши мумкин. 

Непентесдан ташқари, бошқа кўплаб йиртқич ўсимликлар ҳам мавжуд. Улардан бири Саррасения бўлиб, у Шимолий Америкада учрайди ва ҳашаротларни ушлаш учун най шаклидаги баргларидан фойдаланади. Дионея, яъни Венерина чангак, ўзига хос "қопқон" барглари ёрдамида ҳашаротларни ушлайди ва асосан Шимолий Каролина ҳудудида учрайди. Дросера эса ёпишқоқ суюқлик билан қопланган барглари орқали ҳашаротларни ўзига тортади ва деярли барча қитъаларда тарқалган. 

Йиртқич ўсимликларнинг сувда яшовчи турлари ҳам мавжуд бўлиб, улар асосан сувдаги майда организмлар билан озиқланади. Ултрикулария ўзининг махсус пуфакчалари ёрдамида сувдаги майда ҳайвонларни ушлайди ва ҳазм қилади. Алдрованда эса Дионеяга ўхшаш "қопқон" барглари орқали ўз ўлжасини ушлайди. 

Йиртқич ўсимликлар табиатда муҳим роль ўйнайди. Улар ҳашаротлар ва бошқа майда ҳайвонлар сонини тартибга солишга ёрдам беради. Шунингдек, бундай ўсимликлар кам учрайди ва кўпчилиги йўқолиб кетиш хавфи остида. 

Непентес ва унга ўхшаш йиртқич ўсимликлар – табиатнинг ажойиб мўъжизаларидан биридир. Уларнинг ноёб яшаш тарзи ва озиқланиш хусусиятлари олимлар учун қизиқарли тадқиқот объекти ҳисобланади.

Интернет маълумотлари асосида ҚДУ талабаси Зулфизар Олломберганова тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026