13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:20
Жамият 👁 435

Ахборот алмашинувининг жамият тараққиётидаги ўрни

Ахборот алмашинувининг жамият тараққиётидаги ўрни

Асримизда ахборот ва замонавий технологияларининг чексиз имкониятлари натижасида глобаллашув шиддат билан ривожланиб бормоқда. Бу жараёнда миллий чегаралар аҳамияти камаяди, турли давлатларнинг иқтисодиёти, маданияти ва технологиялари бир-бирига янада яқинлашади.

Инсон ҳаёти ахборот алмашиш билан боғлиқ бўлган ҳозирги кунни ахборот-коммуникация воситаларисиз тасаввур қилиш қийин. Янги хабарлар, об-ҳаво маълумотлари, сиёсат ва иқтисодиётдаги ўзгаришлар жамият учун муҳим аҳамиятга эга. Ахборот алмашиниш тизими кун сайин жаҳоннинг турли бурчакларидаги инсонлар билан алоқа ўрнатиш, янги фикрлар, ғоялар алмашиш ва рақобатлашиш имкониятини тақдим этади. Бу эса глобал ахборот майдонини яратишга хизмат қилади.

Замон ривожлангани сари айрим жамиятларда анъанавий ахборот етказиш воситалари, масалан, матбуот нашрларининг аҳамияти камайиб бормоқда. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва рақамли платформалар, хусусан, Telegram, YouTube, Instagram ва Facebook каби иловалар жамиятнинг ахборотлашуви учун янада зарур воситаларга айланди. Бу технологиялар иш унумдорлигини ошириб, ахборотни тезкор ва қулай етказишга ёрдам бермоқда.

Электрон ахборот тизимлари ўзининг кўплаб афзалликларига қарамай, салбий таъсирларга ҳам эга. Узоқ вақт мобайнида ахборотни тинимсиз кузатиш инсоннинг психологиясига салбий таъсир қилиб, стресс ва депрессияга олиб келиши мумкин. Компьютер визуал синдроми, яъни кўз чарчаши, қизариши ва қуриши каби муаммолар ҳам кўпайган. Ахборот алмашиш жараёнида турли хил ёт ғоялар ва манипуляцияларга тушиб қолиш ҳолатлари учраб, инсон онгини бузиши мумкин.

Инсон онгидаги фикрлаш ва тафаккур жараёнига сунъий интеллектнинг таъсири ҳам ортиб бормоқда. Сунъий ақл технологиялари инсон ақлининг имкониятларини қиёслаб бўлмайдиган даражада ривожлантириб, кўп соҳаларда одамларнинг фаолиятини автоматлаштираётгани ҳақидаги прогнозлар айтилмоқда. Олимлар келажакда сунъий интеллект ёрдамида ишлаётган роботлар иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда катта ўзгаришларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, ахборот технологиялари ҳар бир соҳада янги касблар ва ихтисосликлар яратгани ҳолда, анъанавий касб эгаларига эҳтиёжни камайтирмоқда. Шунга қарамай, ушбу технологиялар инсоннинг вақтини, маблағини тежашига ва ҳаётини осонлаштиришга қаратилган. Ахборот алмашинуви ва технологияларнинг ривожланиши инсонни глобал даражада яқинлаштирмоқда, аммо шу билан бирга, жамиятни ижтимоий фаоллик, психология ва иқтисодий жараёнлар асосида тинимсиз кузатишни талаб қилмоқда.

Диёрбек Жумабоев, ҚДУ талабаси, таҳририят амалиётчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026