14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:10
Жамият 👁 318

Туман бўйича ўтган йили 63 та, жорий йилнинг 2 ойида 14 та ноқонуний қурилган бинолар суд қарорига мувофиқ бузиб ташланган

Туман бўйича ўтган йили 63 та, жорий йилнинг 2 ойида 14 та ноқонуний қурилган бинолар суд қарорига мувофиқ бузиб ташланган

Мамлакатимизда шаҳарсозлик ва ердан фойдаланиш қонун билан тартибга солинган. Аммо айрим фуқаролар томонидан қонун талабларига риоя қилинмаган ҳолда, рухсатномасиз қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса нафақат шаҳарсозлик меъёрларининг бузилишига, балки ердан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ҳуқуқий муаммоларга ҳам сабаб бўлади. Шу боис, ноқонуний қурилишларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш давлат органларининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.

Ноқонуний қурилиш – бу давлат органларининг тегишли рухсатисиз ёки шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда барпо этилган турар жой ёки бошқа иншоотдир. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда чора кўрилади. Агар қурилиш ноқонуний деб топилса, суд қарорига асосан, иншоот бузилиши мумкин.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир шахс қурилиш ишларини бошлашдан олдин тегишли ҳужжатларни расмийлаштириши, ер участкасининг мақсадли фойдаланиш мақомини аниқлаши ва шаҳарсозлик нормаларига риоя қилиши зарур.

Фуқаролар томонидан ноқонуний қурилишларга йўл қўйилмаслиги учун ҳуқуқий онгни ошириш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туман ҳокимлиги, Архитектура бўлими ва Мажбурий ижро бюроси томонидан мунтазам равишда профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2024 йил давомида Амударё туманида ноқонуний қурилмаларни бузишга оид 208 та ижро ҳужжати қабул қилинган бўлиб, улардан 63 таси ижро этилган ва тегишли қурилмалар бузилган. 2025 йилнинг биринчи ойларида ҳам бу жараён давом этмоқда. Хусусан, январь-февраль ойларида 14 та ноқонуний қурилиш суд қарорлари асосида бузилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 2025 йил 14 январь кунги қарорига асосан, Беш овул маҳалласида 56 квадрат метрлик ўзбошимча қурилган турар жойнинг ҳам ҳуқуқий ҳолати ноқонуний деб топилган. Суд қарорига мувофиқ, унинг эгаси ўз ҳисобидан қурилишни бузиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган. Жавобгарнинг ўз ихтиёри билан 1 март куни қурилма бузилиб, ер дастлабки ҳолатига келтирилди.

Ноқонуний қурилишлар шаҳарсозлик меъёрларини бузиши билан бирга, ердан қонуний фойдаланиш тартибини ҳам издан чиқаради. Шу боис, давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қатъий чоралар кўрилмоқда. Қолаверса, ноқонуний қурилишлар экологияга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шаҳарсозлик режаларисиз қурилган бино ва иншоотлар атроф-муҳитга, муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмага зиён етказиши эҳтимоли юқори.

Қонунчилик талабларига амал қилмаслик ҳуқуқий ва молиявий жавобгарликка олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир фуқаро қурилиш ишларида масъулиятли бўлиши, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилиши ва албатта, бино ёки иншоот қуришдан олдин тегишли тартибда рухсат олиши лозим.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019