15 йил давом этган ҳужжатсизликка барҳам берилди
Айрим ҳолларда турли сабабларга кўра болага туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ўз вақтида олинмайди. Бу эса унинг келажакда нафақа олиш, фуқароликни тасдиқлаш, таълим олиш каби асосий ҳуқуқларидан фойдаланишида муаммоларга сабаб бўлади.
Амударё туманида яшовчи фуқаро Загипа Шарибаева ҳам молиявий қийинчилик ва эътиборсизлик сабабли 2009 йил 2 июль куни туғилган ўғли Шарибаев Жавоҳир Жумабой ўғли учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштирмаган. Бу эса Жавоҳирнинг 15 йил давомида ҳеч қандай расмий ҳужжатларсиз яшашига сабаб бўлган.
2025 йил 26 февраль куни Амударё тумани ФҲДЁ бўлими ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида унинг туғилиши расман қайд этилди ҳамда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмий тарзда берилди.
Шу тариқа, Жавоҳирнинг йиллар давомида амалга оширилмаган ҳуқуқлари тикланди, унинг қонуний манфаатларидан фойдаланиши учун йўл очилди.
М. Эшмуродова, Амударё тумани ФҲДЁ болими мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶