12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Фан ва таълим 👁 541

Таълим-тарбияга бахшида умр

Таълим-тарбияга бахшида умр

Ҳар бир шахс ҳаётда ўз ўрнини топишга, жамият тараққиё­тига муносиб ҳисса қўшишга интилади. Орамизда шундай одамлар борки, уларнинг фаолияти жонкуярлик намунаси бўлиб, ёш авлод келажагини таъминлашга хизмат қилади. Бу каби инсонларни бир сўз билан фидойи устоз, деб аташимиз мумкин. Умрини таълим-тарбия соҳасига бағишлаган Гулмирза Бабажоновнинг касбий фаолияти ҳам шундай эътирофга муносиб.

1964 йил 15 март куни Хитой овулида туғилган Гулмирза Бабажонов серфарзанд, меҳнаткаш деҳқон – Тажибой ота ва Назира момолар тузган намунали оила муҳитида вояга етди. Қишлоқ ҳаёти, доимий меҳнат билан уйғун турмуш тарзи ёш Гулмирзани болаликдан чиниқтирди. Илмга бўлган иштиёқи эса мактаб давриданоқ яхши билим олишга ундади.

Дастлаб ўша даврдаги Ҳамид Олимжон номли (ҳозирги 78-сонли) бошланғич мактабда илк сабоқларни олди, 4-синфдан эса 52-сонли мактабда таҳсилни давом эттирди. Билимга чанқоқлиги туфайли умумтаълим мактабини муваффақиятли тамомлаб, катта орзулар билан мақсадлари томон интила бошлади.

Мактаб таҳсилидан кейин ҳарбий хизматга чақирилган Гулмирза Бабажонов 2 йил давомида армия сафида хизмат қилди. Бу йиллар унинг шахсий камолоти йўлида муҳим аҳамият касб этиб, катта тажриба ва сабоқлар билан тўлган даврга айланди. 1984 йилда ҳарбий хизматни тугатиб, овулга қайтди. Ўтган йиллар ўсмир Гулмирзада қатъият ва масъулият кўникмаларини шакллантирди.

1986 йилда тақдир Гулмирза Бабажоновни Тошкент давлат хорижий тиллар институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети)га етаклади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, олийгоҳнинг француз тили факультетига қабул қилинди. Ўқиш давомида кундузи таълим олиб, кечқурун Чилонзор туманидаги 37-сонли мактабда қоровуллик қилди. 1992 йилда институтни муваффақиятли тугатиб, француз тили ва миллий мактабларда рус тили ва адабиё­ти фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича диплом олди.

Шу йили 52-сонли мактабда Гулмирза Бабажоновнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси сифатидаги меҳнат фаолияти бош­ланди. У дарсларни юқори савияда ташкил этиш билан бирга мактабдаги жамоат ишларида ҳам фаол бўлди. Меҳнаткашлиги ва таълим-тарбия жараёнига масъулият билан ёндашуви туфайли юқори ташкилотларнинг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Бу эътироф ёшлар билан ишлашдаги масъулиятни янада кучайтирди.

2011 йилда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2016 йилгача бу вазифада сидқидилдан меҳнат қилди. Шу билан бирга, 2013 йилда Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси ва маслаҳатчилар сайловини ташкил этиш гуруҳи раҳбари сифатида ҳам ишлади. Бу масъулиятли вазифани муваффақиятли бажаргани учун 2014 йилда туман ҳокими томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

Қаҳрамонимиз 2014-2019 йилларда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати сифатида ҳам самарали фаолият юритди.

Турмуш ўртоғи Сайёра Ражапова билан икки ўғил ва икки қизни тарбиялаб, уларни ҳам жамиятга наф келтирадиган инсонлар этиб вояга етказишди. Оилавий бахт, ишга садоқат ва устозлик масъулияти унинг ҳаётдаги асосий қоидаларидир.

Ҳозирги кунга қадар ёшларнинг севимли устози Гулмирза Бабажонов 52-сонли мактабда рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга дарс бериб келмоқда. 2021 йил май ойидан бошлаб бир муддат ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи сифатида ҳам фаолият олиб борди.

Гулмирза Бабажонов учун устозлик фақат касб эмас, балки ҳаётининг мазмунидир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026